Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди

27.10.2023, 16:52

Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди

Шу кунларда партия ишчи гуруҳлари “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан назорат таҳлил тадбирлари, партиявий лойиҳалар доирасида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, стратегиянинг 25-банди, яъни Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Мавлуда Ходжаева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова ва партия ҳудудий кенгашлари депутатлари, фаоллари Наманган шаҳридаги “Art soft xolding” кластери фаолияти билан яқиндан танишдилар. Партия вакиллари корхона ишчи-ходимлари билан мулоқотда бўлиб, хотин-қизларни, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш борасида қилинаётган ишларга тўхталиб ўтдилар.

Мулоқот жонли ва самимий руҳда кечди. Аёлларни қизиқтирган саволларга ҳам батафсил жавоб берилди. Улар бугунги давра суҳбатидан катта таассурот олганликларини, Ўзбекистон Лиебарал-демократик партияси томонидан амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар. Шу жойнинг ўзида корхона ишчилари партия сафига аъзо бўлиш истагини билдиришди.

  • Кўрилди
    327
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+