Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланайлик

27.10.2023, 17:52

Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланайлик

Тўрақўрғон туманида мавжуд боғ ва токзорлар майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида бу йил 2210 гектарга турли рўзғорбоп маҳсулотлари экиш режалаштирилган. Шундан 1433 гектари эртаги, 777 гектари эса ноябр-декабр ойларига тўғри келади. Икки мавсумда туманда 44240 тонна маҳсулот етиштирилади, шундан 13546 тоннаси тўқсонбости экинлардан олинади.

Тўрақўрғон туманидаги “Шоҳидон нурли диёри” агрофирмаси ҳудудида ташкил этилган семинарда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов, вилоят ҳокими ўринбосари Анваржон Ҳакимов, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Семинар иштирокчиларига боғ-токзорлардан унумли фойдаланиш мақсадида улар оралиғида тўқсонбости экинлар экиш бўйича тавсиялар берилди.

Боғ-токзорлар орасидан бу усулда фойдаланиш аввало ердан унумли фойдаланиш, қолаверса, ёғингарчиликлар ҳисобига сувга эҳтиёж қолмаслиги, энг муҳими, маҳсулотлар эрта баҳорда етилиб, бозорга чиқариш имкониятини бериши билан аҳамиятлидир.

Бу каби семинарлар республика бўйлаб давом этмоқда.

  • Кўрилди
    349
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+