Ҳудудларда жамоатчилик назорати тадбирлари давом этмоқда

01.11.2023, 17:49

Ҳудудларда жамоатчилик назорати тадбирлари давом этмоқда

Нурафшон шаҳрида жамоатчилик назорати тадбирларини ташкиллаштирган ишчи-гуруҳ фаолияти бўйича жамоатчилик эшитуви ташкил қилинди.

Унда O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши, Халқ депутатлари ҳудудий ва маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси, Тошкент вилояти “Автомобил йўллари ҳудудий бошқармаси”, “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ, вилоят “Иссиқлик Манбаи”  ИЧБ, “Ҳудуд газ Тошкент” газ таъминоти филиали, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳи вакиллари иштирок этишди.

Эшитувда Тошкент вилоятида Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2023-2024 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш йўналишида қилинган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоятда фаолият кўрсатувчи коммунал соҳа корхоналари раҳбарларининг 2023-2024 йиллардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик масаласидаги ҳисоботлари ва ҳудудда олиб борилган жамоатчилик назорати тадбирларининг ўрганиш натижалари тингланди.

Жамоатчилик эшитувида таъкидланишича, ишчи гуруҳи вакиллари вилоятдаги иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2023-2024 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш йўналишида мукаммал ва жорий таъмирлаш дастурларининг ижроси, уларга олиб борувчи йўл инфратузилмасининг ҳолати, санитария-гигиеник ҳолати, тоза ичимлик суви, электр ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминланганлик даражасини диққат билан ўрганишган.

Хусусан, вилоятнинг Ангрен, Чирчиқ ва Олмалиқ шаҳарлари, Бўка, Бекобод, Чиноз туманларидаги ижтимоий соҳа объектлари, кўп квартирали уй-жойларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари кўздан кечирилган. Жумладан, вилоятдаги 61та умумий ўрта таълим мактаблари, 43 та мактабгача таълим ташкилотлари, 26 та тиббиёт муассасалари, 37 та маҳалла фуқаролоар йиғинлари, 3 та олий таълим муассасаси, 4 та корхона ва ташкилотлардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари атрофлича ўрганиб чиқилган.

Ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жойлардаги ўрганишлар мобайнида кўзга ташланган кўмир ва ўтин захирасини сақлашда зарур бўладиган махсус сақлов хоналарини ташкил этиш, умумий фойдаланишдаги ҳожатхоналар таъмирида кўмаклашиш, ёқилғи захирасининг узлуксизлигини таъминлаш, хусусан, суюлтирилган газ ва кўмир етказиб беришда амалий кўмак бериш сингари вазифалар белгилаб олинган.

Шунингдек, вилоятда фаолият юритувчи коммунал соҳа корхоналарининг техник жиҳозлари, асбоб-ускуналарининг бу йилги қишки мавсумга нечоғлик соз ҳолатда эканини текширган ишчи гуруҳ мазкур ташкилот раҳбар ва мутасаддиларини қишга тайёргарлик борасида қийнаб турган муаммолари ҳам яқиндан ўрганилган.

Аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ, кўмир етказиб бериш ҳолати ҳам ишчи гуруҳ вакиллари эътиборидан четда қолмаган.

Айрим таълим муассасаларида қозонхона таъмири учун тумангаз идораси билан шартнома тузилган бўлса, яна бошқасида қозонхонани бутунлай алмаштириш лозимлиги кўзга ташланган.

Йиғилиш якунида ишчи гуруҳ аъзолари ижтимоий объект тоифасига кирувчи Марказий шифохона ва таълим масканларида барқарор энергия таъминотини янада яхшилаш, муаммоларни ўз вақтида самарали бартараф этиш, юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш масаласидаги вазифаларни ўзаро тақсимлаб олишди.

Фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ва бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳудудларда ўтказилаётган жамоатчилик назорати тадбирлари давом этмоқда.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    270
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+