Туман мутасадди раҳбарлари ўтган йилги аномал совуқдан тегишли сабоқ чиқаришган

02.11.2023, 17:10

Туман мутасадди раҳбарлари ўтган йилги аномал совуқдан тегишли сабоқ чиқаришган

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова ва партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Ғаллаорол туманидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнини ўрганмоқдалар.

Айни пайтда туманда 91 та умумтаълим мактаблари фаолият олиб бормоқда. Уларда таҳсил олаётган 33216 нафар ўқувчига 3330 нафар педагоглар таълим-тарбия бермоқдалар. Туманда фаолият олиб бораётган 16 та давлат, 10 та давлат хусусий шериклик шаклидаги нодавлат, 240 та  давлат хусусий шериклик  шаклидаги оилавий нодавлат боғчаларга жами 12248 нафар кичкинтойлар қамраб олинган.

Ўрганишлар жарёнида ишчи гуруҳ аъзолари, мазкур таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик билан боғлиқ барча жиҳатларга эътибор қаратмоқдалар.

Умуман олганда туман маорифчилари ўтган йилги аномал совуқлар чоғидаги аччиқ тажрибадан тегишли сабоқ чиқаришгани яққол кўзга ташланмоқда. Мавжуд жузъий камчиликлар эса, ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан биргаликда шу жойнинг ўзида бартараф этилмоқда.

Шунингдек, халқ ноиби ва партия фаоллари соҳа вакиллари, иқтидорли  ўқувчилар билан  билан яқиндан мулоқотда бўлиб, уларнинг фикр мулоҳазалри ва таклифларини ҳам  умумлаштирмоқдалар.

Жамшид Мамарасулов, 

O’zLiDeP Ғаллаорол туман Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    251
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+