Тадбиркорлик субъектлари ва корхоналар фаолияти билан танишилди

02.11.2023, 17:46

Тадбиркорлик субъектлари ва корхоналар фаолияти билан танишилди

O’zLiDeP ишчи гуруҳлари томонидан жойларда “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан назорат- таҳлил ҳамда партиявий лойиҳалар доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Наманган вилоятида бўлиб, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Партия етакчиси Янги Наманган туманида “MEXMASH” масъулияти чекланган жамиятида бўлди. Дастлаб вилоят, шаҳар, туман кенгашлари депутатлари, фаоллар, корхона ишчи-хизматчилари иштирокида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур корхонада айни кунларда 700 нафардан ортиқ ишчи-хизматчилар ишлаб келмоқда, уларнинг 100 нафардан ортиғини аёллар, етмиш фоизини ёшлар ташкил этади. Корхонада йилига 8 млн АҚШ долларлик миқдорида маҳсулотлар қўшни давлатларга, шунингдек, Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон каби давлатларга экспорт қилинади.

O'zLiDeP раҳбари Актам Хаитов корхона ютуқларини алоҳида эътироф этиб, келгусида фаолиятини янада ривожлантириш борасида таклифлар билдирди.

Мулоқот иштирокчиларига Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган муҳим қонун лойиҳалари юзасидан маълумот берди. Хусусан, куни кеча депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида«ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Корхона раҳбари, Сенатор Икромхон Нажмиддинов эса барчаннинг эътиборини озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларга қаратди. Барчани маҳаллаларда, кўча, ҳиёбонларда, ҳар бир хонадонда кўчат экиш ишларида фаол иштирок этишга чақирди.

Мулоқотда иштирок этган депутатлар, партия фаоллари вакиллари ҳам кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдирдилар.

Сўнгра тадбир иштирокчилари корхона цехларидаги иш жараёнлари билан яқиндан танишдилар, ишчилар билан суҳбатлашдилар.

  • Кўрилди
    1033
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+