Қўнғиротлик депутатларимиз “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол қатнашяпти

08.11.2023, 17:08

Қўнғиротлик депутатларимиз “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол қатнашяпти

Хабарингиз бор, 25-октябрдан 1-декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди. Бу мавсумда республика бўйича  85 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган. Мамлакатимизда "Яшил макон" умум миллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлардан асосий мақсад  жойларда  яшил майдонларни кўпайтириш, экологик  шароитни яхшилашдан иборат.

«Ўзбекистон - 2030» стратегиясида ҳам  Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик аҳволни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 200 млн туп манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш, Орол денгизининг қуриган тубида “яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган.

Бу борада республикамизнинг ҳар бир ҳудудларида она табиатимизни яшиллик ва табиийлик билан бойитиш мақсадида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида Қўнғирот туманидаги «Туркистон» МФЙ ҳудудида ташкил қилинган «Ҳокимлик боғи» да туман аҳли ва кенг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда семинар ташкил қилинди. Лойиҳа доирасида жорий йилги куз фаслида 400 мингдан  зиёд декоратив ва мевали кўчат навларини экиш белгиланган. Ҳудуднинг иқлим шароити ва ернинг ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, қурғоқчиликка чидамли кўчатларни экишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд қилинди.

Семинарга туман ҳокими, мутасадди ташкилот вакиллари, сиёсий партиялардан сайланган депутатлар, ёши улуғ нуроний фахрийларимиз ва кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этди.

Кўчат экиш ишларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, депутат Шарапат Ўтемисов ҳам қатнашди. Мазкур лойиҳа доирасидаги  ишларда Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Лойиҳа доирасида ҳудудлар турли чиқиндилардан тозаланиб тут ва катальпа кўчатлари ўтказилаяпти.

"Яшил макон" умум миллий лойиҳаси доирасидаги атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали  дарахт кўчатларини экиш ишлари туман миқиёсида давом этмоқда.   

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    241
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+