Ишсиз хотин-қизларга маҳорат дарси ташкил этилди

10.11.2023, 15:51

Ишсиз хотин-қизларга маҳорат дарси ташкил этилди

O‘zLiDeP Андижон вилояти ҳамда Қўрғонтепа туман Кенгаши “Аёллар қаноти” билан ҳамкорликда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишга қаратилган “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида тумандаги “Ягона Шарқ замини” хусусий корхонасида фаолият олиб бораётган БПТда “Аёллар дафтари”да турган  хотин-қизлар иштирокида маҳорат дарси ташкил этилди.

“Ягона Шарқ замини” хусусий корхонаси 2008 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб 4 нафар киши билан ўз фаолиятини бошлаган. Бугунги кунда бу ерда 70 нафар эҳтиёжманд аёллар доимий иш билан таъминланган. Хусусий корхона дастлаб сут-қатиқ маҳсулотларини қайта ишлашдан бошлаган бўлса, ҳозирга келиб 8 турдаги сут маҳсулотлари, 30 дан ортиқ кандитер маҳсулотлари  тайёрланиб аҳолига хизмат қилиб келишмоқда.

Маҳорат дарси тингловчилари билан ўтказилган очиқ мулоқотдан кўзланган мақсад маҳаллалардаги ишсиз, кам таъминланган, эҳтиёжманд хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаига эга қилиш ҳамда ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига кўмаклашишдан иборат.

Шу куни бу ерда ўтказилган давра суҳбатида O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари, партия “Аёллар қаноти” нинг истиқболли лойиҳалари бўйича батафсил сўз юритилди. Ўз фаолиятини партия аъзоси сифатида давом эттириш истагида бўлган 7 нафар  хотин-қизлар партия сафига қабул қилиндилар. МЧЖ ҳузурида фаолият юритаётган БПТнинг янги аъзолари билан сафи кенгайди.

  • Кўрилди
    263
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+