Бу байрамга етганлар бор...

17.11.2023, 11:35

Бу байрамга етганлар бор...

Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демок­ратик партияси жамиятимиздаги мулкдорлар қатлами, кичик бизнес, жамоат ташкилотлари ва ишлаб чиқариш вакиллари, фермерлар, ижодкорлар, олимлар ва барча фуқароларнинг манфаатларини ифодаловчи сиёсий ташкилот сифатида майдонга келган эди.

Ана шу қисқа, лекин салмоқли давр ичида Андижон вилояти кенгаши томонидан ҳам улкан ишлар амалга ошганини бугун фахр билан тилга олсак арзийди. Ўша пайтда қисиниб, қимтинибгина “Мен ҳам шу партияга аъзо бўлсам қабул қилишармикан?” деб келган оддий тадбиркор, ўқув маркази раҳбари бугун йирик ишлаб чиқариш устаси, етакчи компания директори, кластер раҳбари, бренд маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона эгаси, йирик сармоядор ва сиёсий лидерга айланди. Ёки партиянинг ўнлаб истиқболли лойиҳалари асосида ташкил этилган катта-кичик сиёсий тадбирлар, учрашув, мулоқотлар ҳамон кўпчиликнинг эсидан чиқмайди.

Муболағасиз айтиш мумкин, O‘zLiDeP фаоллари замон қаҳрамонлари сифати майдонга чиқмоқда. Бу ҳаётий ҳақиқатни зўр мамнуният ва фахр-ифтихор билан айтиш мумкин. Улар нафақат ўз йўналишларини ривожлантиришмоқда, балки вилоятимиздаги қатор фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари, якка тадбиркорларга яқиндан кўмак бериб, ҳамкорлик алоқаларини боғлаган. Бу вилоятимизда мулкдорлар синфининг ортиб боришига, тадбиркорлар сафининг тобора кенгайишига, партиямиз тарафдорлари кўпайишига хизмат қилмоқда.

Албатта бу кунларга етганлар бор, етмаганлар ҳам бор. Бу ҳаёт синовларидан мардона ўтиб, ушбу сиёсий куч нуфузини ошириш, салоҳиятини юксалтиришда ҳалол хизмат қилиб келаётган Балиқчи тумани кенгаши раиси Моҳидилхон Тўхлиева, Марҳамат тумани кенгаши раиси Бахтиёржон Абдуллажонов, Андижон тумани кенгаши раиси Нодирбек Маликов, Избоскан тумани кенгаши аппарат раҳбари Зуҳрахон Ҳайдарова, Қўрғонтепа тумани кенгаши раиси Рустамбек Тўрахонов ва бошқа маслакдошларимизни фахр билан тилга олишимиз лозим. Ортимиздан эса кучли, билимли ва иқтидорли ёшлар келаётганидан кўнглимиз тўқ. Ҳар кунимиз байрам бўлсин!

Хуршида ХАЛИЛОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши раиси,

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    169
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+