Фаол ёшлар танлаб олинди

23.11.2023, 18:39

Фаол ёшлар танлаб олинди

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан Наманган муҳандислик-қурилиш институтида "Янги авлод кадрлари" лойиҳаси доирасида талабалар билан учрашув ўтказилди. Мулоқотни олийгоҳнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Одилжон Жакбаров бошлаб берди.

Партия вилоят Кенгаши бўлим мудирлари Э.Жўраев, Б.Исоқова маънавият тарғиботчиси Комилжон Файзиев, институт ўқитувчиси, Давлатобод туман Кенгаши депутати Анваржон Исомиддиновларнинг мавзу юзасидан маърузалари ёшларга манзур бўлди.

O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши бўлми мудири Э.Жўраев партия ташкил топганлигининг 20 йиллиги, ўтган давр мобайнида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, маҳаллий кенгашларга ўтказилган сайловларда эришилган натижалар, электорат манфаатларига оид қонун ва қарорлар қабулқилинишида депутатларнинг иштироки, ёш кадрлар заҳирасининг шакллантирилиши ва бунинг аҳамияти ҳақида тушунча берди.

Ўз навбатида талабалар ҳам ўқиш-изланишлари, эришаётган ютуқлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, партия фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар ҳам олишди. Тадбир якунида билимдон, ташкилотчи, фидойи ёшлардан бир нечтасини янги авлод кадрлари заҳирасига олишга қарор қилинди.

  • Кўрилди
    294
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+