Конституция – адолат тантанаси

07.12.2023, 17:59

Конституция – адолат тантанаси

 Республика ўрта тиббиёт ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Навоий вилояти филиалида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан “Конституция – адолат тантанаси” мавзусида  маънавий-маърифий ўтказилди.

 Унда Марказ илмий ходимлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.

Тадбирда Навоий вилоят кенгаши депутати М.Эшниёзов Конституциямизнинг асосий принциплари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари ҳамда жамият ва шахс масалалари, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши ҳамда сайлов тизимидаги фундаментал вазифаларга оид муҳим йўналишлар юзасидан маълумотлар берилди.

Йиллар ўтган сайин асосий Қонунимизнинг ҳаётимиз, тараққиётимиз учун аҳамияти қанчалик катта эканлигига, танлаган йўлимиз ниҳоятда тўғри эканлигига қайта – қайта ишонч ҳосил қилаверамиз. Фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини, тинч тотувлигини таъминлашни асосий мақсадлардан бири деб эълон қилган Конституциямиз босиб ўтган даврига назар ташлайдиган бўлсак, шу қисқа вақт мобайнида мамлакатимизда асрларга татигулик ишлар амалга оширилганлигига гувоҳ бўламиз.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган конституциявий нормаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш барча соҳаларда “инсон қадри”нинг том маънода юксалишига, давлат ва жамият ҳаётини “инсон – жамият – давлат” деган тизимга асосланган янги ва замонавий тарзда бошқариш имконини беради.

Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тегишли жавоблар олишди.

  • Кўрилди
    270
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+