Янгиланган Конституция мазмун-моҳияти ёшларга тушунтирилди

07.12.2023, 18:01

Янгиланган Конституция мазмун-моҳияти ёшларга тушунтирилди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан ЎзЛиДеП Наманган вилояти Кенгаши томонидан Наманган давлат университетида "Янгиланган Конституция – фаровон ҳаёт ва барқарор тараққиёт кафолати!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда партия вилоят Кенгаши раиси Орифжон Маҳмудов, шаҳар Кенгаши депутати Соҳиба Гаппарова, университитет проректори Наримон Деҳқанов, профилактика инспектори ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни университитет проректори Наримон Деҳқанов кириш сўзи билан очиб берди. Сўнгра янги таҳрирда қабул қилинган Конституциядаги айнан ёшларнинг таълим олиши, уларни истеъдодларини қўллаб-қувватлаш борасида киритилган қонун лойиҳалари ҳақида сўз юритди.

Партия аппарат раҳбари Орифжон Маҳмудов эса Конститусиямизда олий норматив ҳуқуқий манба сифатида миллий хавфсизликни таъминлашнинг асосий масалалари бўйича муҳим миллий манфаатлар ҳамда устувор принсиплар ва нормалар, шунингдек, мафкуравий қоидалар ҳам ифодаланганлиги, ундаги ижтимоий муносабатларнинг у ёки бу масалаларига доир ҳар бир модда, моҳият-эътибори билан, мазкур муносабатларнинг асосий субъекти — инсон, жамият, давлат ҳимоясига қаратилгани ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Партия Наманган шаҳар кенгаши аппарат раҳбари, депутат Соҳиба Гаппарова ёшларга билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари, тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун яратилган имкониятлар, имтиёзлар хусусида  мулоҳаза қилди.

Тадбир сўнггида талаба ёшлар янги таҳрирда қабул қилинган Конституцияга оид ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоб олишди ҳамда тадбир ташкилотчиларига миннатдорлик билдириб, сиёсий жараёнларда, партия ғоялари тарғиботида янада фаол иштирок этишга ваъда беришди.

  • Кўрилди
    269
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+