Сирдарёлик мактаб битирувчилари ёшлар технопарки фаолияти билан танишдилар

15.12.2023, 10:54

Сирдарёлик мактаб битирувчилари ёшлар технопарки фаолияти билан танишдилар

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши, Гулистон туман ИМИ ва Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Сирдарё вилояти ёшлар Технопарки билан ҳамкорликда “Экспорт тараққиёт асоси” лойиҳаси доирасида саёҳат ташкил қилинди.

Битирувчилар бу ердаги замонавий янги технологиялар билан яқиндан танишди. Технопарк фаолияти 4 босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич иқтидорли ёшларни аниқлашга қаратилган. Бунда танловлар ўтказилиб, уларда саралаб олинган салоҳиятли ёшлар ўзларининг билим ва кўникмалари, ғоялари ва лойиҳалари асосида ёшлар уюшмаларга аъзоликка қабул қилинади.

Иккинчиси, олий таълим муассасалари, Ёшлар академияси ва Ёшлар парламенти аъзолари сафидан истиқболли бизнес лойиҳа ва ғоя эгалари технопаркка жалб қилинади ҳамда уларнинг лойиҳалари ривожлантирилади.

Кичик ишлаб чиқаришни ташкил этиш – бу навбатдаги босқичдир. Юқорида айтиб ўтилган босқичларни босиб ўтган лойиҳа эгалари Ёшлар технопаркида кичик ишлаб чиқаришни ташкил этади. Бунда ушбу лойиҳа эгаларига 3 ой муддатга бепул офис хоналари тақдим этилади. Кейинчалик 50 фоизлик ижара асосида доимий қолиш имкони таклиф қилинади. Маркетинг стратегияси ишлаб чиқилади, маҳаллий ва хорижий инвесторлар, турли фондлар ва бизнес ангеллар маблағлари йўналтирилади. Стартап лойиҳалар учун давлат грантлари ажратиш ҳам кўзда тутилган

Тадбир сўнгида ёшларга замонавий касблар танлови ўз қўлида эканлиги тушунтирилди. Унда кадрлар тайёрлаш ҳамда илм фан натижаларидан фойдаланишда таълим, илм-фан, ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида ўзаро яқин мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.

  • Кўрилди
    246
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+