O‘zLiDeP вакиллари бухоролик болажонларга янги йил совғасини улашдилар

27.12.2023, 16:21

O‘zLiDeP вакиллари бухоролик болажонларга янги йил совғасини улашдилар

Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг онкогемотология бўлимида вилоятимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида истиқомат қилувчи 80 нафар вояга етмаган ўғил-қизлар рўйхатга олинган бўлиб, бугунги кунда уларнинг 25 нафари стационар тарзда даволанмоқда. Онкогемотология бўлимида 40 нафарга яқин тиббиёт ходимлари фаолият олиб боришмоқда.

Шифохонада барча беморларнинг шифо топиб, ҳаётга қайтишлари учун етарли шароитлар яратилган. Бўлим замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланган.

Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг онкогемотология бўлимида даволанаётган болажонларга байрамона кайфият бағишлаш мақсадида O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Ҳеч ким эътибордан четда эмас!” шиори остида янги йил тадбири ташкил этилди.

Байрамона тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси, маҳаллий Кенгаш депутати Обиджон Хамидов, партия вилоят Кенгаши бўлим мудири Робия Салихова ва бошқалар Янги Ўзбекистон шароитида ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, аввало, оила, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинганлигини, бунинг учун юртимизда барча шароитлар яратиб берилганлигини, O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари орасида айнан шу масалалар ҳам етакчи ўрин эгаллаб турганлигини таъкидладилар. Қолаверса, юртимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ташкил қилувчи “Инсон қадри учун” тамойили, албатта, болаларга ғамхўрликни ҳам назарда тутади.

Байрам муносабати билан ташкилотчилар томонидан болалар учун турли хил кўнгилочар чиқишлар намойиш этилиб, болажонларга бир қатор ширинлик ва янги йил совғалари улашилди.

  • Кўрилди
    292
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+