Наманганда ишбилармон аёллар сафи ортиб бормоқда

27.12.2023, 17:03

Наманганда ишбилармон аёллар сафи ортиб бормоқда

O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши томонидан “Бугуннинг тадбиркор аёли” лойиҳаси доирасида «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг 25-банди ижросини таъминлаш мақсадида Тўрақўрғон тумани 1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчилари иштирокида тумандаги йирик “РУНАМТЕХ” хорижий корхонасига саёҳат ташкил этилди.

Ташкил этилгани ҳали кўп йиллар бўлмаган корхона майдони 6500 кв.метрни ташкил этиб, 3,7 млн. доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция жалб этдик. Ҳозирда корхонамизда 500 нафардан ортиқ ҳодимлар ишлаб келишмоқда. Корхонамизда туманимизнинг деярли барча маҳаллаларидан ишсиз фуқаролар айниқса хотин-қизлар келиб ишлашмоқда. Бундан ташқари корхонамизда касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган ёшлар учун ҳам барча шароитлар яратилган, бунинг учун алоҳида барча қулайликларга эга бўлган ўқув марказ ташкил қилдик. Мақсадим оддий инсонлардан малакали кадрларни бизнесим ривожи йўлида шакллантириш ва ҳунарли қилиш, - дейди корхона директори, партия фаоли, "Шуҳрат" медали ҳамда "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони соҳибаси Маҳфуза Гюмюш.

Шунингдек экскурсия давомида партиянинг вилоят ҳамда туман Кенгаши ҳодимлари томонидан ёшларга партиянинг ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берилиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида бино қуриш учун ер участкаси ажратилишига яқиндан ёрдам бериш каби таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди. Давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳам тушунчалар берилди, таниқли ишбилармонларга устоз-шогирт анъанасида бириктириб қўйиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Учрашув сўнггида тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшлар иш ўрганиш мақсадида мазкур корхонага бириктирилди.

  • Кўрилди
    308
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+