Ёшлар - Учинчи Ренессанс бунёдкорлари

05.01.2024, 12:31

Ёшлар - Учинчи Ренессанс бунёдкорлари

Маълумки, 2024 йил - "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" деб номланди. Ўтган йилларда бошланган ишларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилда ҳам инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш асосий вазифа бўлиб қолади.

Бу борада Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам ўз олдига қатор устувор мақсад ва вазифаларни белгилаб олган.

Партиянинг Сирдарё вилояти кенгаши ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари, иқтидорли ёшлар, ЎзЛиДеПдан сайланган Қонунчилик палатаси ҳузуридаги ёшлар парламенти аъзолари, “Ёшлар ва Қонун” жамоаси ҳамда Миллий гвардия ёш ҳарбий хизматчилари иштирокида тадбир ташкил қилинди.

“Ёшлар - Учинчи Ренессанс бунёдкорлари!” мавзусида ўтказилган тадбирда ватанпарварлик, ҳуқуқий тарғибот ҳамда сўнги йиллардаги муҳим ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Хусусан, ёшларимиз сифатли таълим ва тарбия олиб, баркамол шахс бўлишлари учун бошлаган ишлар изчил давом эттирилиши таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида ёшлар ҳам сўз олиб, ўз фикрлари ва таклифларини билдириб ўтишди.

  • Кўрилди
    235
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+