Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш энг муҳим вазифа

10.01.2024, 15:56

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш энг муҳим вазифа

O`zLiDeP Тошкент шаҳар ва Шайхонтоҳур туман Кенгашлари томонидан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олган O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Равшан Фазилов ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганлигига алоҳида эьтибор қаратди.  Ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси ҳисобланаши ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасида энг муҳим сафарбар этувчи куч сифатида намоён бўлиши тўғрисида таъкидлаб ўтди. 

Бугун ҳар бир келажак авлод кўнглида Учинчи Ренессанс сари дадил қадам ташлаб бораётган Янги Ўзбекистонга муносиб бўлиш, у билан бирга баравар қадам ташлаш, истиқболи йўлида етакчи ёшлардан бўлиш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш вазифаси устувор аҳамият касб этмоқда.

Тадбирда Қуролли Кучлари фахрийларига партия томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари ҳамда бир қанча ёшлар партия сафига кирганлиги муносабати билан аъзолик гувоҳномалари топширилди.

  • Кўрилди
    430
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+