Ёшларнинг ғоя ва ташаббуслари депутатлар назоратига олинди

23.01.2024, 12:16

Ёшларнинг ғоя ва ташаббуслари депутатлар назоратига олинди

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими томонидан Наманган давлат университети ахборот ресурс марказида "Парламентда менинг ўрним" лойиҳаси доирасида университитет талабалари билан "Депутат ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда сўз олган депутатлар бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг таълим олишлари, ўз иқтидорларини намоён қилишлари учун қаратилаётган эътибор тўғрисида сўз юритдилар.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган ушбу учрашувда 10 га яқин талабалар депутатларга турли хил масалалар билан мурожаат қилишди. Талалабалар томонидан кўплаб жўяли таклиф ва мулоҳазалар ҳам ўртага ташланди.

Учрашув давомида талабаларнинг барча саволларига батафсил жавоблар қайтарилди. Таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилди. Талабалар томонидан қилинган барча мурожаатлар депутат назоратига олинадиган бўлди.

  • Кўрилди
    182
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+