Депутат ёшлар етакчилари билан ўзаро фикр алмашдилар

30.01.2024, 10:12

Депутат ёшлар етакчилари билан ўзаро фикр алмашдилар

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими томонидан «Парламентда ёшларнинг ўрни» лойиҳа доирасида Бағдод туманида жойлашган «Ёшлар маркази»да «Депутат ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда сўзга чиққанлар «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш» йилида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ёшлар етакчилари билан ўзаро фикр алмашдилар. Ёшлар етакчилари томонидан бевосита ўз ишлари давомида юзага келган муаммолар юзасидан берилган саволларга депутат томонидан жавоблар берилди.

Тадбир натижаси сифатида 20 нафардан зиёд ёшлар етакчилари партия сафига қабул қилинди.

  • Кўрилди
    243
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+