Навоийда янги қуйи бўғин иш бошлади

31.01.2024, 15:41

Навоийда янги қуйи бўғин иш бошлади

Бугунги кунда Қуйи Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедициясида 74 нафар ходим фаолият кўрсатиб келишмоқда. Вилоятнинг умумий ер майдони 10937 минг гектарни ташкил этиб, шундан суғориладиган ер майдони 123,09 минг гектардан иборат бўлиб, асосан «Зарафшон» дарёси оқимининг қуйи қисмида жойлашган. Қишлоқ хўжалигида асосий ўринларни пахтачилик, ғаллачилик ва чорвачилик ташкил этади. Соҳа ходимлари жонкуярлиги туфайли тегишли  воситалар орқали ҳудуддаги сизот ҳамда зах сувларини қочириш, экин ерлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қолаверса, бино-иншоотларни талаб даражасида сақлаш, тупроқ шўрланиши ва бошқа зарарли омилларнинг олдини олишга доир қазиш-тозалаш, таъмирлаш ишларини тизимли равишда олиб боришмоқда.

 Ташкилот жамоаси иштирокида ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида ходимларни аксарияти партия мақсад ва ғояларига хайриҳоҳлигини билдириб, партияга аъзо бўлиш истагида жамоавий мурожаат билан чиқишган эди.

ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши вакиллари иштирок этган янги “Мелиоратив экспедицияси” номли бошланғич партия ташкилотининг таъсис йиғилишида янгидан партия сафига қабул қилинган аъзоларга  аъзолик гувоҳномалари тақдим этилди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    259
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+