Давлатободдаги гулчилик маркази фаолияти билан танишилди

02.02.2024, 17:23

Давлатободдаги гулчилик маркази фаолияти билан танишилди

Наманганда гуллар байрамини ўтказиш анъанавий тус олган. Президентимиз Наманганга қилган ташрифларида гулчиликни янада ривожлантириш, байрамни халқаро миқёсда ташкил этиш юзасидан қатор тавсия ва топшириқларни берган эдилар. Икки йилдирки, бу борада катта ишлар амалга оширилди. Маҳаллий гуллар билан бирга хориждан унинг энг ноёб навлари ҳам олиб келиб парвариш қилинмоқда.

Гулчилик саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Байрамнинг мақоми эса халқаро даражага кўтарилиб, унга республикамиз вилоятларидан, шунингдек, жаҳоннинг қирқдан ортиқ мамлакатларидан гул ишқибозлари, гўзаллик ва нафосат шайдолари ташриф буюрмоқда.

Спикер ўринбосари Актам Хаитов Наманган вилоятида учрашувлари давомида Давлатобод туманидаги "Орзу" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида  жойлашган гулчилик марказида ҳам бўлди.

Танишув жараёнида бу йил ҳам халқаро гуллар  фестивалига пухта тайёргарлик кўрилаётгани, бу ерда  "филаргония", "сининария", "питония" каби йигирма саккиз турдаги ноёб гуллар етиштирилаётгани, маҳалла хотин-қизлари учун иш ўринлари яратилгани таъкидлаб ўтилди.

А. Хаитов гулчилар билан суҳбат қурди, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитлари билан қизиқди. Шунингдек, бу ерда ташкил этилган "Гулчилик касбига ўқитиш" курси фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.

  • Кўрилди
    179
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+