Депутат кўмагида Хонтепа маҳалласи аҳолиси ичимлик суви билан таъминланди

02.02.2024, 17:44

Депутат кўмагида Хонтепа маҳалласи аҳолиси ичимлик суви билан таъминланди

Шаҳрисабз туманидаги Янгиқишлоқ ва Хонтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қишлоқларда 6600 нафар аҳоли истиқомат қилади. Сайловчилар тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан амалий ёрдам сўраб,  5-Кеш сайлов округидан Халқ депутатлари Шаҳрисабз туман кенгаши депутати Арслон Узоқовга мурожаат этишганига кўп вақт бўлгани йўқ.   Депутат ҳудуддаги қишлоқларни айланиб, аҳоли билан мулоқот чоғида бу муаммони ҳал этиб беришга сўз берган эди. Қисқа фурсатда тегишли идораларга сўровнома билан чиқиб, эътибордан четда қолиб келаётган қишлоқларга тоза ичимлик суви келтиришга эришди.  Бугунги кунда  тоза ичимлик суви билан таъминланган Хонтепада яшовчи 1118 нафар аҳоли депутатдан мамнун.

- “Ўзбекистон 2030” стратегиясида сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида сув ресурсларини тежаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни яна жадаллаштириш алоҳида эътироф этилган, - O’zLiDeP Шаҳрисабз туман кенгаши раиси, туман кенгаши депутати Арслон Узоқов. – Бу муҳим ҳужжат ижросини таъминлаш борасида амалий ишларни кенгайтираяпмиз. Яқин ойларда Янгиқишлоқ маҳалласида яшовчи қолган хонадонларни  ҳам тоза ичимлик суви билан  таъминлаш учун сув қувурлари тортилиб, монтаж ишлари қилинмоқда.  Гуруҳимиз аъзолари ичимлик сув сифатини яхшилаш, сарфини камайтириш мақсадида барча ичимлик сув истеъмолчиларига ҳисоблагичлар ўрнатишга эришиш борасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб боришаяпти.  

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан қишлоқларда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, иссиқхона хўжаликларини кўпайтириш, парранда, чорва моллари боқишни йўлга қўйишга амалий ёрдам берилаётир. Ишсиз оилаларни тадбиркорликка йўналтириш, уларга банклардан молиявий кўмак олишда кўмаклашиш, артезиан қудуқларини қазиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш борасидаги ишларнинг самараси туфайли қишлоқларда яшаётган аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини кун сайин ортиб бораётир. 

  • Кўрилди
    211
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+