Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан ғазалхонлик кечаси ташкил этилди

09.02.2024, 13:58

Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан ғазалхонлик кечаси ташкил этилди

Ғазал мулкининг султони ва буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши ҳамда Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳамкорлигида ғазалхонлик кечаси ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ва ўлмас асарларини кенг тарғиб қилиш, ёшларда бадиий адабиётга бўлган қизиқишни уйғотиш ҳамда буюк алломаларимиз қолдирган нодир китоблар ҳақида маълумот беришдир.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Орифжон Маҳмудов, депутат Соҳиба Гаппарова ҳамда институтнинг профессор ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.

Тадбирда талаба ёшлар томонидан Навоий ғазалларидан наъмуналар ўқиб берилди. Истеъдодли ёшлар томонидан расқлар ижро этилди. Навоийнинг ҳаёт йўли ва ижодига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган талабаларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    247
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+