Ёшлар маънавий камолотида китобхонликнинг аҳамияти

22.02.2024, 10:53

Ёшлар маънавий камолотида китобхонликнинг аҳамияти

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида кўзда тутилган маънавий тараққиётни таъминлаш ва маданият соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ислоҳотлар, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни ривожлантириш  борасидаги мақсадлар ижроси юзасидан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда маҳаллий кенгаш депутатлари, ёшлар парламенти аъзолари, фахрийлар, аёллар, Андижон давлат тиббиёт институти академик лицейи талабалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

ЎзЛиДеП Андижон вилояти Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Хуршидахон Халилова стратегияда белгиланган мақсад ва вазифалар, Президентимиз раислигида 2023 йил 22 декабрда ўтказилган республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида  қўйилган  долзарб вазифаларга тўхталиб, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини тарғиб этиш, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, ёшларнинг бу қизиқишларини оммалаштириш учун уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш тўғрисида маъруза қилди. Бу борада  жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда мунтазам тадбирлар ташкил этиш, китобхон ёшларни жалб қилиш ҳақида фикрлар юритилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи  Дурбек Қўлдош, таниқли шоир Орифжон Мелиев, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, фахрий журналистлар Элмира Раҳмонова, Абдувоҳид Тожиддинов, Саминжон Хусанзода ва З.М.Бобур номидаги вилоят ахборот - кутубхона маркази ходимлари ва илмий-услубий бўлим мудири Дилафруз  Каримовалар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Тадбирда ахборот - кутубхона марказида китобхонларга яратилаётган қулайликлар, имкониятлар ва янги келтирилаётган адабиётлар, кўрсатилаётган хизматлар  тўғрисида кенг маълумотлар берилди.  Маънавият ва маърифат масканида ташкил этилган “Жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналари” китоблар кўргазмаси намойиши китобхонларда катта таассурот қолдирди. 

Тадбирда билимдон ва зукко ёшларнинг фаоллигини ошириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида қизиқарли викторина ўтказилиб, саволларга тўғри жавоб берган иштирокчиларга Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилояти Кенгашининг совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    191
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+