Жомбойлик мутасаддилар депутатларга ҳисобот берди

26.02.2024, 21:35

Жомбойлик мутасаддилар депутатларга ҳисобот берди

Халқ депутатлари Жомбой туман кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилишида йўл ҳаракати хафсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ғайрат Маматов ҳамда туман “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси директори Бахтиёр Раджабовнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, ўтган 2023 йил давомида тумандаги автомобил йўлларида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари йил давомида доимий кенг қамровли таҳлил қилиниб, уларни олдини олиш бўйича тегишли мутасадди идораларга 34 та тақдимнома ва таклифлар киртилган.

Шунингдек, ўтган йил давомида жами 207 та турли хил қоидабузарликлар аниқланиб, уларга нисбатан амалдаги қонунчиликда белгилангантартибда маъмурий чоралар қўлланилган.

Кейинги масала муҳокама қилинар экан, “Тоза худуд” ДУК туман филиали томонидан аҳолига кўрсатиб келинаётган хизматлари юзасидан батафсил маълумот бериб ўтди.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва кўтарилган масала ва муаммолар бўйича OʻzLiDeP туман депутатлик гуруҳи аъзоларининг фикр - мулоҳазалари ва таклифлари кўриб чиқилди ва депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.

Зеби Юсупова, 

OʻzLiDeP Жомбой туман Кенгаши 

аппарат раҳбари

 

  • Кўрилди
    186
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+