Бошланғич партия ташкилотининг ҳисоботи тингланди

29.02.2024, 11:45

Бошланғич партия ташкилотининг ҳисоботи тингланди

O’zLiDeP Янгиқўрғон туман Кенгаши ҳузурида фаолият юритаётган туман маданият бўлимида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишида қуйи бўғиннинг 2023 йилдаги фаолияти кўриб чиқилиб, 2024 йилдаги иш режаси ҳам тасдиқлаб олинди.

Партиянинг жамиятдаги нуфузини ошириш учун қуйи бўғин етакчиси сиёсий жиҳатдан етук, замон билан ҳамнафас бўлишлари керак. Шу мақсадда жойларда бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида БПТ раислигига электоратимиз манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилишга қодир, таянч бўғин сафига янги аъзоларни жалб қила оладиган фаол ва ташаббускор етакчиларни сайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришда уларга партиявий услубий қўлланмаларни ўз вақтида билан таъминлаш, маҳаллий кенгашдаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзолари билан доимий ҳамкорликни кучайтириш масаласи ҳам эътиборимиздан бир сония бўлсада четда қолмаслиги лозим, - дейди ЎзЛиДеП Янгиқўрғон туман Кенгаши аппарат раҳбари Г.Қосимова.

Вилоят Кенгаши ходимлари иштирокида ўтказилган ҳисобот сайлов йиғилишида кун тартибидаги барча масалалар муҳокама этилди. Бошланғич партия ташкилотининг 2023 йил давомидаги фаолияти қониқарли топилиб, қуйи бўғин етакчилигига М.Мирзаабдуллаева номзоди қайта сайланди.

Тадбир сўнгида партия сафига янгидан қабул қилинган 15 нафар аъзоларга партия аъзолик гувоҳномалари ва тарғибот материаллари топширилди.

O’zLiDeP  Наманган вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    207
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+