Қуйи бўғинларнинг ҳисобот сайлов йиғилишлари танқидий-таҳлилий руҳда ўтмоқда

01.03.2024, 21:58

Қуйи бўғинларнинг ҳисобот сайлов йиғилишлари танқидий-таҳлилий руҳда ўтмоқда

Айни  кунларда O’zLiDeP Жиззах шаҳар бўлими таркибидаги қуйи бўғинларда ҳам ҳисобот-сайлов йиғилишлари танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилмоқда.

Партия Жиззах шаҳар бўлимида ўз сафларига 10492 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган 96 та БПТ фаолият олиб бормоқда. Улардан бири – “RAW MATERIALS CELLULOSE” МЧЖ қошида ташкил этилган бўлиб, 25 нафар аъзоларни бирлаштирган қуйи бўғинга тажрибали партия фаоли Сардор Аманбоев етакчилик қилиб келмоқда.

БПТ етакчиси ўтган йилги фаолият ҳақида ҳисобот берар экан, партия Сайловолди дастури, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгилагнган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлашда, уларни кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилишда, ҳудуддаги муаммоли масалаларга партиявий воситалар билан ечим топишда, шунингдек, ёшларни қўллаб-қувватлашда қуйи бўғин аъзолари алоҳида фаоллик кўрсатганини айтиб ўтар экан, БПТ фаолиятини янада самаралироқ ташкил этиш бугунги кун талаби эканлигини таъкидлади.

БПТ етакчисининг ҳисоботи қониқарли деб қабул қилинди ва унинг ўзи қуйи бўғин етакчилигига қайта сайланди.

Йиғилиш давомида раис ўринбосарлари ҳам сайланиб, қуйи бўғиннинг 2024 йил учун иш режаси тасдиқланди.

Абдукарим Исахонов,

O’zLiDeP Жиззах шаҳар бўлими аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    247
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+