“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида учрашув ўтказилди

01.03.2024, 22:02

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида  учрашув ўтказилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан турли соҳа ва йўналишларда қатор истиқболли лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Улардан бири - “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси ҳисобланади.

Мазкур лойиҳани ташкил этишдан кутилган мақсад - партия Дастури ва Сайловолди платформаси, “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган устивор вазифалар ижросини таъминлаш ва сиёсий партиялар ўртасида рақобат кучайиб бораётган даврда партиянинг марказий, ҳудудий ва туман (шаҳар) Кенгашларига ишга қабул қилиш учун сиёсий жиҳатдан етук, ватанпарвар, партиявий ишларни ташкил этиш масалаларида давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштиришдан иборатдир.

Шу мақсадда  мамлакатимизнинг нуфузли олий таълим муассасалари талабаларини сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, уларни сиёсий партиялар фаолияти билан таништириш, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш, ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш ўта муҳим ҳисобланади.

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти ташаббуси билан лойиҳа доирасидаги навбатдашги очиқ мулоқот Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиалида ташкил этилди. Очиқ мулоқотда маҳаллий Кенгаш депутатлари , партия фаоллари ҳамда университетнинг профессор ўқитувчи ва талаба ёшлари иштирок этишди.

Тадбир давомида даставвал,  “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”  Давлат дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлашда депутатлар ва партия фаоллари томонидан амалга оширишга киришилган амалий фаолият, белгиланган режалар тўғрисида  иштирокчиларига батафсил маълумот бериб ўтилди.

Сўнгра ўз фаолиятини бошлаганига 20 йилдан ошган O’zLiDeP нинг босиб ўтган сиёсий йўли, партиянинг ҳаётимизда муҳим ўрин тутувчи сиёсий жараёнлар – сайловлардаги иштироки, сиёсий кучнинг ҳудудий бўлинмаларида “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолларининг тутган ўрни, депутатлар ва партия фаоллари томонидан илгари сурилган ташаббуслар ҳамда бугунги кундаги олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида айтиб ўтилди.

Шунингдек, партия сафларида узоқ йиллар давомида фаолият олиб борган таниқли маслакдош депутатлар, фаоллар ҳам тилга олиб ўтилди.

Очиқ мулоқот давомида фаол иштирок этган, партия тизимида ишлашга ва партиявий фаолият билан шуғулланишга розилик билдирган номзодларни партия фаолиятига ва партиявий тадбирларга кенг жалб этишга келишиб олинди. Уларнинг стажировкаси йўлга қўйиладиган бўлди. Стажировкадан ижобий ўтганлар ишга қабул қилинишда имтиёзга эга бўлиши тушунтириб ўтилди.

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти

Матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    217
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+