БПТнинг ўтган давр мобайнидаги фаолияти ижобий баҳоланди

13.03.2024, 21:51

БПТнинг ўтган давр мобайнидаги фаолияти ижобий баҳоланди

O'zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши таркибида ўз атрофига 14856 нафар партия аъзоларини бирлаштирган 98 та БПТ бўлиб, айни кунларда уларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари қизғин давом этмоқда.

Диққатга сазовор томони шундаки, аксарият йиғилишлар танқидий руҳда ўтаказилиб, ўтган давр мобайнида БПТ фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинмоқда. Йиғилишларда қуйи бўғин фаоллари нафақат етакчилар ҳисоботига, балки 2024 йил иш–режасига ҳам жиддий ёндашиб, ўзларининг ўринли таклиф ва тавсияларни билдирмоқдалар.

Ана шундай йиғилишлардан бири вилоят марказидаги “Совға устозодаи зардўзон” оилавий корхонаси ҳузуридаги БПТда ташкил этилди. Йиғилишда партия шаҳар Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Руслан Загретдинов иштирок этди.

Моҳир ҳунарманд Бахшулло Жумаев раҳбарлигидаги мазкур БПТ ўз атрофига 10 га яқин ЎзЛиДеП аъзоларини бирлаштирган бўлиб, ҳисобот даврида улар барча ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этдилар. Бухоро ҳунармандларини қийнаб келаётган бир қатор муаммоларга ечим топишда депутатларга яқин кўмакчи бўлдилар.

Корхонада кейинги пайтда кустоз-шогирд анъанаси асосида иш олиб борилиб, ҳудуддаги ишсиз ёшлар ҳамда аёлларга зардўзликнинг сир-асрорлари ўргатилмоқда. Бугунги кунда моҳир зардўзларнинг кўплаб иқтидорли шогирдлари мустақил равишда фаолият олиб бормоқдалар. БПТ аъзолари томонидан тайёрланган турли хил зардўзлик буюмлари қатор хорижий давлатларда ўтказилган кўргазмаларда юқори баҳоланиб, шу тариқа Бухоро зардўзлик мактаби довруғи янада ошмоқда.

Йиғилишда БПТ раиси ҳисобот давридаги фаолияти бўйича ахбороти тингланиб, у ижобий баҳоланди ва қуйи бўғин етакчилигига Б.Жумаев қайта сайланди.

Йиғилиш якунида ЎзЛиДеПнинг дастурий ғоя ва мақсадлари билан танишган "Шуҳрат" медали соҳибаси Дилором Рўзиева партия сафига қабул қилиниб, унга аъзолик гувоҳномаси ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

Шу кунга қадар Бухоро шаҳридаги 46 та БПТда ҳисобот сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, шаҳардаги “Нақшбанд”, “Кўкалдош”, “Бухоро дори-дармон” МЧЖ сингари ташкилот ва муассасалар ҳузурида ташкил этилган кўп сонли БПТларда ҳам ҳисобот-сайлов йиғилишлари уюшқоқлик билан ўтказилиб, улардаги етакчилар қайта сайланди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    105
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+