Университетнинг тўлов-контракт асосида битирган 2293 нафар талабадан 2176 нафари ишга жойлашган

13.03.2024, 21:57

Университетнинг тўлов-контракт асосида битирган 2293 нафар талабадан 2176 нафари ишга жойлашган

Абдулла Қодирий номли Жиззах давлат педагогика университетида O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи томонидан талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Отабек Собитов, вилоят ҳудудий партия ташкилоти раисининг биринчи ўрибосари - аппарат раҳбари Шерзод Маматқулов, дорилфунун регистратор офис бош мутахассиси Баҳриддин Ўролов, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда талаба ёшлар иштирок этдилар.

Очиқ мулоқот давомида дастлаб, партия ходимлари ва депутатлар томонидан мамлакатимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, унда етакчи сиёсий куч - O’zLiDeP фаолларининг иштироки ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Сўнгра таълим соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар, жумладан, битирувчилар бандлигини таъминлаш борасидаги ютуқ ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

Дорилфунун регистратор офис бош мутахассиси Баҳриддин Ўроловнинг таъкидлашича, 2022-2023 йилда университетни бакалавриат кундузги таълим йўналишлари бўйича 3039 нафар, магистратура мутахассисликлари бўйича 902 нафар талаба тамомлаган.

Кундузги таълим йўналишларини давлат гранти асосида битирган 746 нафар талабанинг 464 нафари мактабгача ва мактаб таълим тизимига, 14 нафари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги муассасаларга, 80 нафари бошқа соҳалар бўйича ишга жойлашган. 46 нафари магистратурада ўқишни давом эттираётган бўлса, 78 нафари бола парвариши билан банд. 11 нафар талаба хорижга чиқиб кетган.

Университетнинг бакалавриат кундузги йўналишларини тўлов-контракт асосида битирган 2293 нафар талабадан 2176 нафари ишга жойлашган.

2023-2024 йилда университетни бакалавриат йўналишида жами 4673 нафар талаба битириб чиқиши кутилмоқда. Айни пайтда уларнинг бандлигини таъминлаш масаласида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Очиқ мулоқот давомида партия фаоллари ва депутатлар талаба ёшларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб бериб ўтдилар.

Сирожиддин Ахматов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти

“Ёшлар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    160
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+