Самарқанд шаҳар ва Пайариқ туманида тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммолар ўрганилади
16.03.2024, 14:50
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашида фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ва бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳудудлар кесимида жамоатчилик назорати тадбирларини тизимли ташкил қилиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда халқ депутатлари вилоят, Самарқанд шаҳар, Пайариқ туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши масъуллари иштирок этди.
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Бахтиёр Хужаёров иқтисодиёт ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлган тадбиркорлик соҳасидаги муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш, аниқланган муаммолар ечими бўйича курашиш ва натижадорликка эришиш муҳимлигини таъкидлади.
Йиғилиш давомида вилоят, Самарқанд шаҳар ва Пайариқ туманидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, ҳамкор ташкилотлар ОАВ вакиллари иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб тасдиқлаб олинди.
Мазкур ишчи гуруҳ март ойининг якунига қадар ўз фаолиятини белгиланган ҳудудларни саволнома орқали ўрганиш бўйича ўз ишини давом эттиради.
Нодир Тўраев,
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳалла босқичлари янги-янги номларни кашф этаётир
01.05.2024, 09:33
-
Депутат билан учрашув: маҳалла еттилиги қандай ишлаяпти?
01.05.2024, 09:30
-
Янги таҳрирдаги Конституцияда инсон соғлиғи билан боғлиқ нормалар янада кўпайиб, такомиллаштирилди
30.04.2024, 16:15
Фикрингизни қолдиринг