Боёвутда партия сафи яна 36 нафарга ортди

16.03.2024, 14:52

Боёвутда партия сафи яна 36 нафарга ортди

O’zLiDeP Боёвут туман Кенгаши қошидаги туман тиббиёт бирлашмасида очилган бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда таянч тузилмалар етакчиларининг 2023 йилдаги фаолият юзасидан ҳисоботлари эшитилди. Шунингдек, партия аъзоларига “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг ижросидан келиб чиқиб қуйи ташкилотларнинг жорий йилга мўлжалланган аниқ ва мақсадли режалари, ёшларга берилаётган имтиёзлар, тадбиркорларга яратилаётган кенг имкониятлар ва партия томонидан олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Хусусан, стратегияда аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш, аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш, болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш, оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш, репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш каби масалалар ҳам кўзда тутилган.

Тарғибот тадбири натижасида яна 36 нафар тиббиёт ходимлари партия сафига қабул қилиниб БПТ раиси сифатида Мохира Зулхайдарова номзоди бир овоздан сайланди. Тадбир якунида келгусида амалга ошириладиган вазифалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ва қўйи бўғин раҳбарлари фаолиятига ижобий баҳо берилди.

Зухра Бегматова

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    196
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+