Ёшларнинг ҳар бир таклифи қўллаб-қувватланади

22.03.2024, 12:26

Ёшларнинг ҳар бир таклифи қўллаб-қувватланади

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институтида партиянинг “Янги авлод кадрлари”  лойиҳаси доирасида жорий йилги давлат дастурида таълим соҳасида белгиланган вазифалар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши масъуллари ва депутатлари,  Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институти профессор ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларни ислоҳ этишга қаратилиб, ёшларни етук шакилланишида таълим тизимида ҳам кенг кўламли янгиланишлар амалга оширилиб, раҳбар кадрларни аҳолига ва ҳар бир оилага янада яқинлаштириш, улар бошқараётган тизимни чинакам халқчил тузилмага айлантириш мақсадида кадрлар тайёрлашнинг замонавий механизмлари амалиётга татбиқ қилинмоқда.

Давра суҳбатида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонида таълим соҳасидаги янгиликлар Янги Ўзбекистонни шакллантириш жараёнида мамлакатимиз ёшларини етук, билимдон қилиб тарбиялаш ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, юртимиз тараққиётини янада юқори босқичга кўтарадиган малакали кадрлар тайёрлаш, хусусан, талаба-ёшларнинг пухта билим олиши, ўзи танлаган соҳанинг етук мутахассиси бўлишини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. 

Шунингдек тадбирда “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг асосий мақсади ҳақида тўхталиб ўтилди. Унга кўра ёш истиқболли кадрларни аниқлаш, малакасини ошириш, уларни ҳокимият органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда партия тизимига ишга жалб этиш, ёш мутахассисларнинг самарали фаолият юритишларига кўмаклашиш каби янгиликлар ёшларга батафсил тушунтирилди.

Давра суҳбати давомида талабаларнинг мавзу доирасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалари тингланди. Уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Насиба Мўминова,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    144
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+