Пайариқлик тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

02.04.2024, 17:29

Пайариқлик тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

Аввал хабар берганимиздек, O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши вакиллари, депутатлардан таркиб топган ишчи гуруҳ томонидан тадбиркорлик субъектларига солиқ мажбуриятларини бажариш юзасидан янада қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар жамоатчилик назорати тартибида ўрганилмоқда.

O’zLiDeP ишчи гуруҳининг навбатдаги ўрганишлари Пайариқ туманида олиб борилди.

“Фаровон” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Зафаржон металл” оилавий корхонаси ишлаб чиқариш ва савдо йўналишида фаолият олиб боради. 30 нафардан ортиқ фуқаронинг бандлиги таъминланган корхонада темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ишчи гуруҳи аъзолари жараёнларни кўздан кечиришди, тадбиркор Зоҳид Бўриев билан суҳбатда бўлдилар.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари ҳудуддаги “Глобал тех” хорижий корхонасида ҳам бўлишди. Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак корхонада дастлаб 15 нафар фуқаро ишлаган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 65 нафарга етган. Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган корхона раҳбари Абдуқодир Амиров билан бўлган суҳбатда электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар борлиги аниқланди.

Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан ҳам қатор таклифлар, фикрлар билдирилди.

Нодир Тўраев,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    146
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+