Партия Фахрийлар Кенгаши “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол қатнашяпти

02.04.2024, 17:31

Партия Фахрийлар Кенгаши “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол қатнашяпти

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йилда республикамиз ҳудудида 200 млн туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатларини ўтқазиш режа қилинган. Шунингдек, лойиҳа доирасида бир қатор тадбирларни амалга оширилиши белгилаб олинган бўлиб,  Орол бўйи минтақасида 300 минг гектар майдонда “Яшил қопламалар” барпо этилади. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун республика бюджетидан 51 млрд сўм маблағ йўналтирилган.

Ушбу жараёнда O’zLiDeP Самарқанд вилоят Фахрийлар Кенгаши аъзолари, депутатлар ҳам фаол қатнашмоқда. Фахрийлар ва депутатлар Самарқанд туманидаги “Navobod Naslli Parranda” фермер хўжалиги ҳудудида бир қанча мевали кўчатларни ўтқазишди.

Маълумот ўрнида "Navobod Naslli Parranda" фермер хўжалиги узумчилик йўналишидаги йирик субъектлардан бўлиб, унга 119 гектар ер майдонида замонавий усулдаги узумзор барпо этилган. Ушбу узумзорда хорижий давлатлар тажрибасига таянган ҳолда узумнинг экспортбоп оқ кишмиш нави ҳам етиштирилади.

Шунингдек куннинг иккинчи ярмида фаол фахрийларимиз, депутатлар стол атрофида бирлашиб, 2023 йил сарҳисоби ва 2024 йил ражаларини муҳокама қилдилар, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсад-вазифалардан келиб чиққан ҳолда чора – тадбирлар режасини келишиб олдилар.

Жахонгир Хужамкулов,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    163
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+