2018 йилда Шаҳрисабзда 201 янги иш ўрни яратилади

16.04.2018, 18:42

2018 йилда Шаҳрисабзда 201  янги иш ўрни яратилади

Халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2018 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрларини бажарилиш аҳволини ўрганиш юзасидан шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи А.Темировнинг ҳисоботи  эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, ишсизлик муаммосини ҳал этиш борасида Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг “2018 йилда аҳоли бандлиги таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш дастури” ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Дастурга кўра 2411, шундан янги иш ўринлари ташкил этиш прогноз параметрлари бўйича 127, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 1140 та иш ўринларини ташкил этиш белгиланган.

– Шунингдек, 2018 йилнинг январь-февраль ойларида 165 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган бўлиб, ўтган ойлар давомида 201 та янги иш ўрни яратилди, – дейди А.Темиров ўз ҳисоботида. – Бундан ташқари, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ, жорий йил давомида 1140 нафар ишсиз фуқарони ишга жойлаштирдик. Шундан 657 нафари маош тўланадиган жамоат ишларига, 67 нафари квоталанган иш ўринларига, 139 нафари касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш ҳисобига, 277 нафари эса ташқи меҳнат миграцияси орқали хорижга ишга жойлаштириш ҳисобига бандлиги таъминланди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1754
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Mqhbuba2019-03-25 19:21:13

Ish o'rinlari haqidagu fikrlaga nima uchun hech qanaqa mutasaddi javob yozmagan? Hozir Shahrisabz shahar bandlikka ko'mqklashish markazi haqida ma'lumot olmoqchi bo'lsam 16.04.2018da oxirgi ma'lumot joylangan bitiruvchilar oddiy xalq qanaqa qilib kerakli axborotni olishi mumkin. Hamma masalani portalga yozib hal qilishimiz shartmi o'zlarizdan bilib amaliy ish ham qilinglar.


Юсупов Нумонжон2018-10-11 14:47:03

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрь кунидаги 3939- сонли карори " КАЧОН" Кашкадаре вилоятида уз кучини курсатади.


Юсупов Нумонжон2018-10-11 14:38:09

Шахрисабзда хеч канака ишчи уринлари яратилгани йук. Хаммаси когозда.Агарда 2та3та савдо дукони демасак. Мана 150 иш урни яратиладиган хатто 1 кунлик мехнат килувчи мардикорларни шароити билан уз ичига оладиган 150 ишчи уринига мулжалланган 'Курилиш материаллари ишлаб чикариш ва хизмат кусатиш' кластер тизимида ишлайдиган К.С.З учун туман хокимнинг карори билан ажратиб берилган ер мойдон вилоят хокимлиги комиссияси томонидан 3 йилдан буен тускинлик билан тасдикланмасдан турибди. 3 йилдан буен сарсонмизку 150 ишчи урни яратамиз деб. Елгон хам иви биланда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+