Фарғонада “O’zLiDeP боғи” барпо қилинди

09.04.2024, 20:20

Фарғонада “O’zLiDeP боғи” барпо қилинди

Шу кунларда юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида турли манзарали ва мевали кўчатларни экиш жараёнларида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам фаол қатнашмоқда.

Хусусан, Фарғона вилояти Қувасой шаҳар “Арсиф” ҳудудидаги адирликда “Яшил келажак” шиори остида “ЎзЛиДеП боғи” барпо қилинди. Унда O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши фаоллари, Қувасой шаҳар ва Фарғона вилояти Кенгашларининг 200 нафардан ортиқ фаоллари уюшқоқлик ва шижоат билан иштирок этдилар.

Мазкур ҳудудда 3000 туп мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, унинг парвариши бўйича ҳам масъулиятни ўз зиммаларига олдилар.

- Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан республика бўйлаб давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида партиямиз фаоллари ҳам фаол қатнашяпти, - дейди ЎзЛиДеП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Р.Камолов.

 

  • Кўрилди
    194
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+