Шофирконда партия фаоллари хусусий МТТлар фаолиятини ўрганмоқдалар

17.04.2024, 15:40

Шофирконда партия фаоллари хусусий МТТлар фаолиятини ўрганмоқдалар

O’zLiDeP Шофиркон туман Кенгаши аппарати раҳбари, маҳаллий Кенгаш депутати Акбар Элмуродов туман марказидаги “Моҳитобон ғунчалари” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур НМТТ 2023 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда 17 нафар ишчи-ходимлар фаолият олиб бормоқдалар.

- Нодавлат мактабгача таълим ташкилотимиздаги 4 та гуруҳда бугунги кунда 120 нафар болажонлар малакали тарбиячилар томонидан тарбияланмоқда. Боғчада гимнастика, инглиз ва рус тиллари, ментал арифметика бўйича ўқув машғулотлари чуқурлаштирилган ҳолда олиб борилмоқда, – дейди НМТТ мудираси Дилфуза Хўжаева.

Депутат А.Элмуродов билан ўтказилган учрашувда юртимизда хусусий МТТларнинг ўрни, кичик ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

          Шунингдек, давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этиладиган болалар муассасаларидаги айрим муаммолар ҳусусида ҳам сўз борди.

Тадбир давомида А.Элмуродов O’zLiDePнинг сайловолди платформасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар ҳеч шубҳасиз, мактабгача таълим соҳасига ҳам тааллуқли бўлиб, ушбу йўналишдаги ишлар Шофиркон туманида ҳам йўлга қўйилганлиги мазкур НМТТ фаолиятида ҳам яққол кўзга ташланаётганлигини таъкидлади.

Шу куни партия масъули боғчанинг тайёрлов гуруҳида тарбияланаётган 33 нафар ўғил-қизларга болалар адабиётига оид қизиқарли китоблар тақдим этди.

Тадбир сўнгида НМТТнинг 7 нафар ходимлари партия сафига қабул қилинди.

  • Кўрилди
    92
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+