Депутат “Сувчилар мактаби” фаолияти билан танишди

18.04.2024, 14:34

Депутат “Сувчилар мактаби” фаолияти билан танишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Наврўз Ризаев сайловчилар билан учрашуви давомида Оқдарё туманида ташкил этилган “Сувчилар мактаби” фаолияти билан ҳам танишди.

2023 йил 18 апрель куни Президентимиз ҳузурида Сув хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида “Сувчилар мактаби” ташкил этиш бўйича топшириқ берилган эди. Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий Тадқиқот Университети ҳамда “Агробанк” ОАЖ ҳамкорлигида “Сувчилар мактаби” ташкил этилди.

2023 йилда биринчи босқичда ўқувлари ташкил қилиниб, беш ой мобайнида яъни май-октябр ойлари давомида республика бўйича 155 та туманда 61 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари раҳбар ва ходимлари қисқа муддатли курсларда ўқитилди. Ўқитиш жараёни 5 та мобил гуруҳларга бўлиниб, махсус жиҳозланган транспортларда туман секторларига жойга чиққан ҳолда ташкил қилинди.

Мактабни ташкил этишда Туркия, Испания, Хитой давлатларининг тажрибалари ўрганилди ҳамда ушбу давлатлардан хорижий мутахассислар жалб қилиниб, ўқув дастурлари ишлаб чиқилди. Ўқув жараёнига 50 нафардан ортиқ илмий ходимлар, 20 нафар Туркия, Испания, Хитой давлатлари экспертлари жалб қилинди.

Ўқувларда иштирок этган тингловчиларнинг таклиф, фикр мулоҳазалари инобатга олинган ҳолда узоқ муддатли дастур ишлаб чиқилди ҳамда “Сувчилар мактаби”ни иккинчи босқичига старт берилди.

Шу жумаладан, Президентнинг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган “Сув-текин” тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш мақсадида чуқурлаштирилган дастурлар ташкил этилмоқда.

Иккинчи босқични янада такомиллаштирган ҳолда назарий ва амалий билимлар бериб борилиши режалаштирилган. “Агробанк” ОАЖ томонидан Республиканинг 13 та ҳудудида замонавий ўқув хоналари ҳамда илғор сув тежовчи технологиялар қўлланилган тажриба майдонлари ташкил этилди. Ўқув курслари иккинчи босқичи 2024–2030 йилларда 60 минг нафар фермер хўжаликлари раҳбарларини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишга мўлжалланган бўлиб, ҳар йили 10 минг нафар фермерларнинг амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилади.

Ҳар бир гуруҳ ўқув курсларда 5 кун давомида ўқитилади, бунда 3 кун назарий, 2 кун амалий машғулотлар ўтказилади. Шунингдек, мактабда “Лойиҳачи” ҳамда “Ташкилотчи” ўқув курслари ҳам ташкил этилмоқда. “Лойиҳачи” ўқув курсларида пудратчи-қурувчи ташкилотлар мутахассис ходимларини сертификат асосида ўқитиш ташкил этилмоқда. “Ташкилотчи” ўқув курсларида ҳудудлардаги ишчи гуруҳ аъзолари доимий малакалари ошириб борилади.

Депутат мулоқот давомида ўзининг таклифлари ва фикрларини билдириб ўтди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    140
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+