Депутат Косон туманидаги хусусий боғча, клиника ва саноат зоналари фаолияти билан танишди

19.04.2024, 13:49

Депутат Косон туманидаги хусусий боғча, клиника ва саноат зоналари фаолияти билан танишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худоярова Косон туманида сайловчилар билан учрашувлари давомида нодавлат мактаб, боғча ва тиббиёт муассасалар фаолияти билан танишди.

Депутат туман марказидаги “Кўзмунчоқ” нодавлат мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюришиб, унинг фаолиятини кўздан кечирди.

Мазкур НМТТ 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда 45 нафар ишчи-ходимлар фаолият олиб бормоқдалар.

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотидаги ташкил этилган гуруҳларда бугунги кунда 340 нафар болажонлар малакали тарбиячилар томонидан тарбияланмоқда. Боғчада гимнастика, инглиз ва рус тиллари, ментал арифметика бўйича ўқув машғулотлари чуқурлаштирилган ҳолда олиб борилмоқда, – дейди НМТТ мудираси Мавжуда Жумаева.

Шунингдек, давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этиладиган болалар муассасасидаги айрим муаммолар ҳусусида ҳам сўз борди.

Учрашув давомида Г.Худоярова кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар ҳеч шубҳасиз, мактабгача таълим соҳасига ҳам тааллуқли бўлиб, ушбу йўналишдаги ишлар Косон туманида ҳам йўлга қўйилганлиги мазкур НМТТ фаолиятида ҳам яққол кўзга ташланаётганлигини таъкидлади.

Депутатнинг кейинги манзили туман марказидаги “ЭЛМЕД” инновацион гинекология клиникаси бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Мазкур хусусий клиника 2020 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда 11 нафар ишчи-ходимлар фаолият олиб бормоқдалар. Хусусий клиника ташкил этилган ЭКГ, УЗИ, УТТ, калпоскоп, фитотерапия, физиотерапия, лаборатория таҳлиллари бўйича тиббий хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилган.

Учрашувда юртимизда хусусий тиббиётларнинг ўрни, аҳолига кўрсатилаётган сифатли тиббий хизмат бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, мазкур хусусий клиникада фаолият юритаётган шифокорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги айрим муаммолар ҳусусида ҳам сўз борди.

Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириб, тадбиркорликни ривожлантиришнинг замонавий, қулай ва самарали усулига айланиб бормоқда.

Сўнгги йилларда республикамизнинг барча ҳудудларида фаол ташкил этилаётган бундай иқтисодий майдонлар импорт қилинаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш, жойларда экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашда йирик “драйвер”га айланди.

Қонунчилик палатаси депутати Г.Худоярова туманидаги “БАХТ” агро кластери фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида, ушбу саноат зонасига ташриф буюрдилар.

Мазкур саноат зонаси 2022 йилнинг октябр ойида ташкил этилган бўлиб, пахта толасини қайта ишлаб, ундан тўқилган сифатли матолардан трикотаж маҳсулотларини экспорт қилиш билан шуғулланишади. 450 нафар ишчиларни қамраб олган ушбу агро кластернинг тиккан маҳсулотларига хориждан талабгорлар кўп.

  • Кўрилди
    71
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+