Депутатлар ва O’zLiDeP фаоллари Нарпайда

19.04.2024, 14:27

Депутатлар ва O’zLiDeP фаоллари Нарпайда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўз Ризаев, O’zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши раҳбари И.Ботиров ва партия фаоллари Нарпай тумани Оқтош шаҳарчасида жойлашган Давлат хусусий шерикчилик асосидаги “Оқтош кўзмўнчоқлари” МТТ да бўлиб, бу ердаги шароитлар билан танишди. Болалар ва тарбиячилар билан мулоқотда бўлди.

4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига бунёд этилган мазкур объект,  3 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағлари ҳисобидан қурилган. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ҳозирги кунда 25 нафар ишчи-ходимлар фаолият олиб бормоқдалар. Бу ерда ташкил этилган гуруҳларда бугунги кунда 150 нафар болажонлар тарбияланади. Уларнинг 25 фоизи боғчага имтиёзли тарзда қабул қилинган. Боғчада гимнастика, инглиз ва рус тиллари, ментал арифметика бўйича ўқув машғулотлари чуқурлаштирилган ҳолда олиб бориляпти, - дейди НМТТ мудираси Мадина Шамсиддинова.

Мулоқот давомида депутат Н.Ризаев юртимизда хусусий МТТларнинг ўрни, кичик ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шунингдек, давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этиладиган болалар муассасасидаги айрим муаммолар ҳусусида ҳам сўз борди.

Учрашув давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар ҳеч шубҳасиз, мактабгача таълим соҳасига ҳам тааллуқли бўлиб, ушбу йўналишдаги ишлар Нарпай туманида ҳам йўлга қўйилганлиги мазкур НМТТ фаолиятида ҳам яққол кўзга ташланаётганлиги таъкидланди.

  • Кўрилди
    78
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+