Депутат “маҳалла еттилиги” фаолиятини ўрганди
19.04.2024, 14:53
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шахноза Холмахаматова Яккабоғ тумани “Жамбул” маҳалласи ҳамда Шаҳрисабз туманидаги “Оқдарё” маҳалласи аҳолиси, маҳалла еттилиги билан мулоқот қилди.
Суҳбат давомида қонунчиликдаги янгиликлар, яшил макон ва яшил энергия борасида тушунтириш ва тарғибот масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида ҳам батафсил тушунчалар берилди.
Депутат маҳалладаги аҳоли хонадонларига ҳам бориб, томорқадан унумли фойдаланаётганларига гувоҳи бўлди.
- 400 та шундай томорқадан самарали фойдаланган хонадонларимиз бор, маҳалламиз аҳолиси жудаям меҳнаткаш, - деди Оқдарё маҳалласи ҳоким ёрдамчиси.
Ростан ҳам мактаб директори Музаффар Узоқов томорқасида эртачи карам етиштириш ва томорқа еридан йилига 3 маротаба даромад олиш ташаббуси қишлоқ аҳолисига ва педагог жамоа аъзоларига ўрнак бўлаётганлигидан хурсанд бўлдик.
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳалла босқичлари янги-янги номларни кашф этаётир
01.05.2024, 09:33
-
Депутат билан учрашув: маҳалла еттилиги қандай ишлаяпти?
01.05.2024, 09:30
-
Янги таҳрирдаги Конституцияда инсон соғлиғи билан боғлиқ нормалар янада кўпайиб, такомиллаштирилди
30.04.2024, 16:15
Фикрингизни қолдиринг