O‘zLiDeP фаоллари олтинкўллик коллеж битирувчиларига мастер-класс ўтди

10.05.2018, 18:41

O‘zLiDeP фаоллари олтинкўллик коллеж битирувчиларига мастер-класс ўтди

Манзурахон Юнусова Олтинкўл туманидаги 1-умумтаълим мактабида ўқувчиларга инглиз тили фанидан сабоқ беради. У яшаш хонадонидаги 2 сотихдан иборат иссиқхонасида манзарали гуллар етиштиради.

 O‘zLiDeP  Олтинкўл туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ташкил этилган “Қизларни касб-ҳунарга йўналтириш ва турмушга тайёрлаш” мавзуидаги амалий семинар давомида мазкур хонадонга ташриф уюштирилиб, унинг томорқачилик борасидаги қизиқишига қанот берилди.

Унда туман хотин-қизлар қўмитаси, “Ҳунарманд” уюшмаси туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши мутасаддилари, тадбиркор хотин-қизлар ҳамда тумандаги касб-ҳунар коллежи битирувчилари иштирок этди.

– Келажакда миришкор фермер бўлмоқчиман, – дейди тадбир иштирокчиси Гулшода Толибжонова. –Бугунги семинарда ушбу истагим бўйича мутасаддиларга фермерлик йўналишида миришкор ва ёш фермерлар билан тажриба алмашиш амалиётини жорий қилиш таклифини айтдим.

Тадбирнинг асосий қисмида иштирокчилар М. Юнусованинг хонадонида бўлиб, гуллар парвариши, ундан даромад олиш бўйича кўникмаларини шакллантирдилар.

Зуҳрахон САТТАРОВА,

O‘zLiDeP  Олтинкўл туман Кенгаши раисининг

 Аёллар масалалари бўйича ўринбосари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1563
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сапаров Абдукарим Шавкатович Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси БПТ аъзоси2018-05-17 13:11:48

Шу каби амалий семинарлар кўпроқ ташкил этилса партиямиз халқ орасига тезроқ кириб боради.


Мелибоева Маъмура Толиповна Жиззах шаҳар Кенгаши2018-05-17 13:08:17

Тадбирлар келажакда тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларни тадбиркорлик йўналиши бўйича бошланғич кўникмалар ҳосил қилишига хизмат қилади. Аёллар қанотининг ишларига омад


Баходир Сайдолимов2018-05-14 11:30:59

Колеж битирувчиларини ишга жойлаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлаётган битирувчиларга кўмаклашиш барчамизнинг бурчимиздир.O'zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши ходимларига доимо омад тилаймиз.


Абдурахмонова Фотима Махмудовна2018-05-12 22:43:00

Коллеж битирувчиларини иш билан таминлашда шундай тадбирларни утказилиши катта самара беради албатта Олтинкул туман Кенгаши "Аеллар каноти"га миннатдорчилигимни бмлдираман


Аптаров Аслиддин O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ходими 2018-05-11 17:54:29

Ёшларда тадбиркорлик куникмасини шакиллантиришда тажрибали соҳа мутахасислар малакасини ургатиш учун семинарлар ташкил қилиш яхши самара беради.


Раиса Худайбердиева, конимех тумани2018-05-11 16:59:09

Аёллар тадбиркорлиги ривожлантиришда бу каби тадбирлар жуда катта аҳамиятга эга.Ўз фаолиятини бошламоқчи бўлган опа -сингилларимиз мана шундай тадбирларда ўзларига тадбиркорлик ҳақида кўникмалар олади.


Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашиидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби, Шоира Эшбоева2018-05-11 16:53:19

Юртимизда тадбиркорликни ривожалантиришга хизмат қиладиган, айниқса томорқадан унумли фойдаланиш бўйича тавсиялар беришда ушбу йўналишдаги тадбирларни ўтказиш орқали кўпроқ самарали натижалар эришилади.Тадбирнинг ташаббускор иштирокчиси Гулшода Толибжоновага омад тилаймиз.


Тўраева Мухаббат Урганч туман 13 сон умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси O`zLiDeP аъзоси2018-05-11 16:04:06

Тадбирлар келажакда тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларни тадбиркорлик йўналиши бўйича бошланғич кўникмалар ҳосил қилишига хизмат қилади. Тадбиркор хотин-қизлар ҳамда тумандаги касб-ҳунар коллежи битирувчилари иштироки кўплаб ёшларни ташкил этмоқда.


Тўймуродов Ғанишер Жиззах вилоят Зафаробод туман Молия бўлими БПТ раиси2018-05-11 15:58:00

O'zLiDeP "Аёллар қаноти" томонидан ўтказилаётган тадбирлдар тадбиркорликни бошламоқчи бўлган аёлларга, ушбу фаолият тури билан шуғулланаётган хотин қизларга куч ва шижоат бағишламоқда. Аёлларни жамиятдаги ўрни ва мавқиени оширишда O'zLiDeP доим шай.


Ким. Анатолий Каттақўрғон шахар Кенгаши Ёш либераллар клуби аъзоси2018-05-11 15:29:31

O‘zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ташкил этилган “Қизларни касб-ҳунарга йўналтириш ва турмушга тайёрлаш” мавзуидаги амалий семинарида, тадбиркор хотин-қизлар ҳамда шахардаги касб-ҳунар коллежи битирувчилари иштироки ёш фермер ва тадбиркорлар билан тажриба алмашиш хотин -қизлар бандлигига кўмаклашади. кўпаяди.жорий қилиш таклифини айтдим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+