Сурхондарёда O‘zLiDeP ходимларининг билим ва салоҳиятини ошириш, ташаббускорлигини кучайтиришга қаратилган ўқув ташкил этилди (видео)

22.05.2018, 16:44

Сурхондарёда O‘zLiDeP ходимларининг билим ва салоҳиятини ошириш, ташаббускорлигини кучайтиришга қаратилган ўқув ташкил этилди (видео)

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси cиёсий таълим маркази томонидан партия Сурхондарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши аппарат раҳбарлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ҳамда депутатлик гуруҳи раҳбарлари учун ўқув-семинар ташкил этилди. 

Семинарда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқувчи партия ҳудудий кенгашлари ходимлари олдида турган долзарб вазифалар, шунингдек, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида партия вилоят Кенгаши томонидан олиб борилаётган сайъ-ҳаракатлар ҳақида сўз юритилди.  

– Ўқув давомида “Сиёсий партиялар тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида” ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунлар мазмун-моҳияти кенгроқ тушунтириб берилди, – дейди O`zLiDeP Узун туман Кенгаши ижрочи котиби Феруза Норқулова. – Шунингдек, партия вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳларига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари иши устидан таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатиш юзасидан зарур тавсиялар берилди. Қолаверса, сиёсий партиялар тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, билим ва салоҳиятини янада бойитиш, уларнинг жамоатчилик ишларида ташаббускорлигини кучайтиришга қаратилган ишлар кўламини янада кенгайтиришга келишиб олинди.

Семинарда Президентимиз маърузасидан, келиб чиқадиган устувор вазифалар мазмун-мoҳиятини сиёсий партияларнинг электорати ҳамда қуйи тизимидаги бошланғич партия ташкилотларига етказиш юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар атрофлича таҳлил қилиниб, партия олдида турган галдаги вазифалар белгилаб олинди.

  O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1690
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Чилонзор туман Кенгаши Булгакова Стелла2018-05-25 11:03:55

Поддерживаю повсеместное организацию учебных семинаров для руководителей аппарата областных, районных и городских Советов партии, исполнительных секретарей и руководителей депутатских групп партии в районных и городских Кенгашах народных депутатов. Что позволит осуществлять обеспечение исполнения актуальных задач, стоящих перед работниками региональных партийных Кенгашей, вытекающих из Послания Президента страны Олий Мажлису, а также задач, намеченных в Государственной программе «Года поддержки активного предпринимательства, инновационных идей и технологий».


Д.Рахманова УзЛиДеП вилоят кенгаши2018-05-24 14:41:41

Утказилган укув семинар максадли ва натижали утди. Туман кенгаши ходимлари ва депутатлик гурухи аъзоларининг масъулияти янада оширилди.


Б.Юлдашев. O`zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 2018-05-23 10:02:02

Партиямиз томонидан Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ҳамда депутатлик гуруҳи раҳбарлари учун ўқув-семинарларни ташкил этилиши партия ходимлари ва партия фаолларининг малакасини ошириб, уларнинг келгуси фаолиятида самарали натижаларга эришишига катта ҳисса қўшади.


Абдували Холиқов-Навоий вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири2018-05-22 18:57:11

Ўтказилаётган ўқувлар барчамиз учун фикр алмашиш майдони бўлмоқда.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-05-22 18:43:28

Бу каби ўқувлар самарасини беришига ишонамиз


Гулнора Мирзаева-Навбаҳор тумани "Маданият ва спорт" БПТ2018-05-22 18:25:24

Ўқув-семинарлар билим ва салоҳиятни ошириш билан бирга, қонунлар мазмун-моҳиятини ўрганишда муҳим ҳисобланади.


Навоий вилояти Конимех туман З.Айдарова2018-05-22 18:18:56

Ўқув-семинарларнинг ташкил этилиши партия ҳодимларининг тажрибасини янада оширади.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-22 18:18:12

Ўқув-семинарлар малака ва тажрибани оширади.


Сурхондарё вилояти Музработ тумани Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўлими БПТ2018-05-22 18:14:53

Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ҳамда депутатлик гуруҳи раҳбарлари учун ўқув-семинар ташкил этилганлиги ЎзЛиДеП фаолларини ва бизни янада фаолликка чорлади.


Сурхондарё вилояти Музработ туман Кенгаши аппарат-раҳбари Ш.Абилов2018-05-22 18:10:24

Партия тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, билим ва салоҳиятини янада бойитиш, уларнинг жамоатчилик ишларида ташаббускорлигини кучайтиришга қаратилган ишларга келишиб олинди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+