Тадбиркор хотин-қизлар сафи кенгаймоқда

28.04.2017, 18:50

Тадбиркор хотин-қизлар сафи кенгаймоқда

Навоий вилояти Навбаҳор туманида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан хотин-қизлар ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида партиянинг вазифаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. 

Семинарда халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркорлик соҳасида иш бошлаш арафасида турган касб-ҳунар коллежлари битирувчи қизлари, аёллар, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, тижорат банклари ходимлари, тадбиркор ва фермер хотин-қизлар, партия фаоллари иштирок этди. 

– Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида партиямиз томонидан тизимли ишларни амалга ошириш белгилаб олинган, – дейди O‘zLiDeP вилоят кенгаши раиси ўринбосари Г.Бобоқулова. – Тадбиркорлик ва ишбилармонликни янада ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш, яратилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланишга қаратилган тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларни қўллаб-қувватлаш оилалар фаровонлигини оширишда муҳим омилдир. Шу мақсадда партия томонидан “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳаси ташкил этилгани хотин-қизларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмасини шакллантириш, уларни бизнес фаолиятини тўғри ташкил этишга ўргатиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилади. 

Семинарда туманда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган хотин-қизлар айрим тўсиқларга дуч келаётгани, бу борада партия томонидан зарур кўмак берилиши бўйича мурожаатлар бўлди. Масалан, Гавҳар Очилова жорий йил февраль ойида “Микрокредитбанк”нинг Кармана филиалига чорвачиликни йўлга қўйиш мақсадида кредит сўраб мурожаат қилган. Бироқ ҳанузгача тижорат банки томонидан амалий ёрдам кўрсатилмаган. 

Партия томонидан бу каби мурожаатлар тегишли мутасаддилар билан ҳамкорликда алоҳида эътиборга олиниб, масалани белгиланган муддатларда ҳал этиш юзасидан режалар ишлаб чиқилди. Партия депутатлари томонидан вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни аниқлаш, кичик безнес субъектларининг фаолият кўрсатмаслик ёки тугатилганлик сабабини ўрганиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, муаммоларни жойида ва ўз вақтида ҳал этишга алоҳида аҳамият қаратилди. 

Хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, бу борадаги иқтисодий ва ҳуқуқий билимини ошириш, учраётган муаммо ва тўсиқларни бартараф этишга кўмаклашиш, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаш кўникмасини шакллантириш борасида мутахассислар томонидан зарур тушунчалар берилди. 

ЎзА
 
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 
  • Кўрилди
    938
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ташанов Яэдон Каттақўрғон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-12-19 10:08:20

ПРезидентимиз фармон ва қарорлари билан тадбиркорлар учун жуда катта имкониятлар яратиб бермоқдалар .Бу фармон ва қарорларни жойларда амалга оширилишида биз партия ходимлари ва фаоллари ҳам маъсулдирмиз.


Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-12-09 11:52:01

Тадбирда ёшларнинг илмга интилишини кучайтириш, тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, хорижий мамлакатлар билан турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш бундан буён ҳам ислоҳотлар марказида бўлиши қайд этилди.Чунки, Президентимиз такидлаганларидек билимли ёшлар, буюк келажакнинг, фаровон ҳаётнинг, жамият тараққиётининг кафолатидир. Улуғ айём ҳаммамизга муборак бўлсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+