Хивалик ишбилармон аёл йилига 700 дона манаки дўппи тикяпти

04.06.2018, 17:59

Хивалик ишбилармон аёл йилига 700 дона манаки дўппи тикяпти

Куни-кеча O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови Хива шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Танловда 20 га яқин хотин-қиз бежирим ва миллий ҳунармадчилигимизни ривожлантиришга қаратилган ишлари билан қатнашди.

– Асосий мақсадимиз Хиванинг қадимий анъаналарини давом эттириб, қадим воҳамиз рамзлари, нақшлари акс этган миллий дўппилар тикиб аёлларимизни уй меҳнатига жалб қилиш ва шу орқали ҳунармандчиликни янада ривожлантиришдир, – дейди танлов ғолиби Ш.Назарова. – Йилига 700 дона миллий манаки дўппилар тикиб ички ва ташқи бозорларимизга етказяпмиз. Бугунги кунда 30 дан ортиқ хотин-қизларга ўз касбимни ўргатиб келмоқдаман. Шогирдларимнинг 10 нафари тадбиркор сифатида мустақил фаолият бошлаган. Яна 6 нафар касб-ҳунар коллежи битирувчи қизларимиз имтиёзли кредит олиб, ўз ишини йўлга қўйиш арафасида.

Танлов ғолибларига O‘zLiDePнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

         Мушарраф РАХИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги

ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1626
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Халилов Жамшидбек Рахманович Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби.2018-06-07 19:32:19

2017-2021 йиллдарда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бойича Харакатлар стратегияси ижросини таъминлаш хамда партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботини янада кучайтириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакиллантириш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик, хунармандчилик, касаначилик фаолиятларига кенг жалб этиш орқали оилавий бизнесни ривожлантириш, касб-хунар коллежлари битирувчи қизларининг бандлигини таъминлаш бизнинг асосий мақсадимиздир. Ўз тадбиркорлигини кенгайтириш эвазига ишсизлар сонини камайишига ҳисса қўшаётган меҳнаткаш аёл тадбиркорларимиз қанчалик кўпайса мамлакат равнақига катта ҳисса қўшади


O‘zLiDeP Китоб тумани "Ёшлар ижтимоий хизматлар маркази" БПТ раиси Азиза Муродова 2018-06-05 18:18:07

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови хотин-қизларга берилаётган бу каби имкониятлар бугунги кунда хотин-қизларга нисбатан катта эътибордур.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-06-05 11:04:28

Tadbirkor ayollar orasida mehnati va shijoatliligi bilan hammaga o'rnak opa-singillarimiz safi yanada ko'payaversin.


Баҳром Абдалов БПТ раиси ўринбосари2018-06-05 09:18:41

Хозирги кунда аёлларимизга берилаётган кенг имкониятлар натижаси деб ўйлайман. Бундай тадбиркор ва ташаббускор аёллар юртимиз бўйлаб кўпаяверсин.


Хива туман Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Д.Ибрагимова2018-06-05 09:04:06

Хиванинг бой миллий қадриятларини бутун дунёга танитаётган ҳунарманд аёлларимизга катта раҳмат. Илоҳим қўлларинингиз дард кўрмасин, азиз аёллар!


Гулбаҳор Тўраева. Қашқадарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлими мудири2018-06-05 09:00:29

Партиямиз томонидан "Ишбилармон аёл" кўрик- танловининг ўтказилиши, тадбиркор, ишбилармон, фермер аёлларнинг кашф қилинишида жуда катта ҳисса қўшиб келмоқда.


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-05 08:50:59

О‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими тамонидан Жойларда амалга оширилаётган ишлар, ташкил қилимнаётган тадбирлар орқали янгидан-янги истеъдодлар юзага чиқиб, уларнинг фаолияти янада ривожланмоқда


Гульнара Рахманова УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-06-05 08:09:24

O‘zLiDeP тамонидан хар йили ташкиллаштирилаетган “Аёллар қаноти” нинг “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови барча жойлардаги тадбиркорлик билан шугулланаетган аел кизларнинг мехнатларини курсатиш уларни хар тамонлама куллаб кувватлаш уларнинг хукукий ва сиёсий саводхонлигини оширишдан иборат. Тадбиркорлик аел кизларимизга омад тилаймиз.


Дурдона Қобулова Партия фаоли 2018-06-04 22:26:11

Миллий урф одатларга ҳурмат билан, қадриятларни қадрлаш йўлида хизмат қилаётган,ишбилармон, уддабурон, изланувчан бу тадбиркорга, Хива миллий ҳунармандчилик мактабини ривожлантиришдаги ишларига омад тилаймиз. Ана шундай қўли гул, қалби нур инсонлар партиямиз сафида бирлашаверсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+