Виктор Пак: «Мамлакатларимиз халқлари ташрифдан кўп натижаларни кутмоқда»

22.11.2017, 05:59

Виктор Пак: «Мамлакатларимиз халқлари ташрифдан кўп натижаларни кутмоқда»

Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ташрифи — Мун Чжэ Иннинг давлат раҳбарлигига сайланганидан сўнг ушбу мамлакатга уюштирилган биринчи юқори даражадаги ташриф бўлиб, мазкур ташрифдан жуда кўп натижалар кутилмоқда, деди Виктор Пак.

Корея Республикаси ва Ўзбекистон халқлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг 22-25 ноябрь кунлари мазкур мамлакатга уюштирадиган давлат ташрифидан кўп натижаларни кутмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон корейс маданият марказлари ассоциацияси раиси Виктор Пак "Газета.uz"га маълум қилди.

«Бу Мун Чжэ Иннинг май ойида президентликка сайланганидан сўнг Корея Республикасига уюштирилаётган биринчи давлат ташрифидир ва мазкур ташрифдан жуда кўп натижалар кутилмоқда», - деди Виктор Пак.

Ташрифдан бир озгина аввал Ўзбекистонда корейсларнинг ушбу мамлакатда яшашни бошлаганига 80 йил тўлишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев 200 минг нафардан зиёдни ташкил этувчи корейс диаспорасини «кўп миллатли Ўзбекистон халқининг ажралмас қисми» деб атаган эди.

«Мамлакатда истиқомат қилаётган барча корейслар жуда таъсирланди. Ўзбекистонда ўтказилган тадбирларда ва Ўзбекистон Президентининг давлат ташрифи арафасида Корея Республикасида бўлганимизда ҳам унинг акс-садосини ҳис этдим. Мен парламент депутатлари, тадбиркорлар, оддий одамлар билан учрашдим. Уларнинг барчасида корейслар ўз ватани деб ҳисобловчи, таълим олиш, ишлаш, давлат лавозимларида фаолият кўрсатиш имкониятига эга бўлган Ўзбекистон ҳақида жуда илиқ фикрларни билдиришди», -деди Виктор Пак.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1504
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Носирова Шоира Навоий вилояти Кармана туман Кенгаши депутати2018-12-30 20:11:18

Юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон миллати, тили ва динидан қатъи назар, эркин, тинч ва бадавлат умр кечириши, бугун ҳаётдан рози бўлиб яшаши – бизнинг бош мақсадимиздир, бу сўзлар айни ҳақиқат экани кунлик ҳаётимизда кўриниб турибди.


Даврон Темиров uzlidep Бўка туман кенгаши ижрочи котиби2018-12-30 11:44:13

Мамлакатимиз миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик анъаналарига доимо содиқ бўлиб келди ва шундай бўлиб қолаверади. Президентимизнинг узоқни кўзлаган оқилона сиёсатлари туфайли бутун дунё , айниқса қардош -қондош қўшни мамлакатлар билан сиёсий, иқтисодий, маданий ҳамкорликлар мисли кўрилмаган даражада ўсгани,биз бу йўлдан ҳеч қачон оғишмасдан илгарилаб боришимиздан далолатдир. Юртимизда турли миллат ва диний конфессия вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлашга биринчи даражали эътибор қаратилади. Бу – бизнинг энг катта бойлигимиз ва уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиздир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+