Ҳудудий ўқув-семинарларнинг навбатдагиси Андижон вилоятида ташкил этилди

21.06.2018, 17:27

Ҳудудий ўқув-семинарларнинг навбатдагиси Андижон вилоятида ташкил этилди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раисининг биринчи ўринбосарлари,  маҳаллий Кенгашлардаги партия  депутатлик гуруҳи раҳбарлари ва ижрочи котиблари малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур ўқув-семинарнинг навбатдагиси Андижон вилоятида ташкил этилди.

Семинарда партия туман (шаҳар) кенгаши аппарат раҳбарлари ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларига сиёсий партиялар ва депутатлик фаолиятига доир Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Қарор ва Фармонлари мазмун-моҳияти ҳақида кенгроқ  маълумотлар берилди.  

Зуҳрахон Хайдарова, Халқ депутатлари Избоскан туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби:

– Бу каби семинарлар билим ва кўникмаларимизни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди. Нега десангиз, ўқувлар давомида депутатлар ташаббускорлигини ошириш, аҳоли томонидан кўтарилган муаммолар устидан депутатлик назоратини ўрнатиш, мавжуд муаммолар юзасидан депутатлик сўрови юбориш ҳамда ҳал этилмаган айрим муаммоларни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси орқали ҳал этиш механизмларини ўрганиш имкониятига эга бўлдик.  

Бобурмирзо Хожиакбаров, O‘zLiDeP Асака туман Кенгаши аппарат раҳбари:

–Бизга бундай дарслар жуда зарур эди. Чунки семинар давомида билимларимизни ошириш баробарида ўз таклифларимизни ҳам ўртага ташладик. Очиғи, шу вақтга қадар депутатлар билан ишлаш, уларни турли тадбирларга жалб қилишда турли қийинчиликлар бор эди. Шу боис машғулотлар давомида фаолликдан йироқ депутатлар билан қандай ишлаш лозимлигини ҳам ўрганяпмиз. Ҳаттоки, уларнинг ўзларини ўқувларга чақириб бевосита ва билвосита ишладик.

Улуғбек Асранов, O‘zLiDeP Шахрихон туман Кенгаши аппарат раҳбари:

–Сиёсий элита вакилларига биринчи навбатда нотиқлик жуда зарур. Ўтаётган машғулотларда нутқимизни чархлаяпмиз, нотиқлик малакамизни оширяпмиз. Очиғи, мендаги камгаплик, тортиниш сиёсий жараёнларда доим панд берарди. Амалий машғулотлар ана шу камчиликни бартараф этишга хизмат қиляпти.

 Ҳа, бундай ўқув машғулотлари партия ҳудудий Кенгашлар ходимлари учун қатор муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки ўқув машғулотлари давомида иштирокчиларга партия фаолиятига оид ҳужжатлар билан ишлаш, партия тарғиботида ходимларнинг нотиқлик санъати ва нутқ маданиятини ўстиришга оид зарур тавсиялар берилаётир.

Нозимжон ЭРГАШЕВ,

O’zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1735
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зухра Хайдарова Избоскан тумани Ижрочи котиб2018-07-02 14:49:53

Бундай ўқувларнинг бўлиб туриши хаммамизнинг малака махоратимизни оширишга ундайди .


М.Абдиримов ЎзЛиДеП Ҳазорасп туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат рахбари2018-06-26 18:54:14

Ўқув семинари O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари учун жуда ўринли ташкил этилдган бўлиб, аппарт ходимлари ва депутатлар ўзларининг сиёсий билим ва малакаларини янада мустахкамлаб баришида жуда катта аҳамиятга эга бўлмоқда.


Гулматова Мухаррам Мархамат туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-26 16:48:13

Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан 2018 йил 19-20-21 июн кунлари Андижон Давлат Университетида туман ва шахар Кенгаши аппарат ходимлари ва депутатлик гурухи рахбарлари учун ўтказилган ўқув семинари жуда қизиқарли тарзда ўтказилди. Бундай ўқув семинарлари кўпроқ амалий тарзда ўтказилса мақсадга мувофиқ бўлар эди


Муяссархон Умурзақова Андижон вилоят Кенгаши мафкуравий ташвиқот тарғибот бўлими мудири2018-06-25 08:37:15

Бундай ўқув машғулотларнинг ташкил қилинаётгани ҳақиқатан ҳам сиёсий элита вакилларининг малакасини оширишда, нотиқлик қобилиятини ривожлантиришда, салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.


Саидолимов Боходир Хўжаобод туман Кенгаши Аппарат рахбари2018-06-22 15:40:10

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари учун ўтказилган ўқув семинаридан биз билганларимизни такрорлаш билан бирга ўзимизга керакли кўпгина билимларни олдик.Бунинг учун биз мухтарам устозларга Хўжаобод тумани Кенгаши ходимлари ва депутатлари номидан улкан миннатдорчилик билдирамиз.


Сиддиков Камолиддин Хўжаобод туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-22 15:33:02

Биз каби ёш кадрлар учун бундай ўқув семинарлар айни муддао бўлди.Бизга сабоқ бериш мақсадида келган мухтарам устозларга хам юқоридаги фикримизни баён қилиш билан бирга, уларнинг келгусидаги ишларига ривож тилаган холда Андижон вилояти Кенгаши номидан миннатдорчилик билдириб қоламиз.


Хўжаназаров Шухрат Шеробод туман Кенгаши аппарат рахбари2018-06-22 08:22:49

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан ўтказилаётган ушбу ўқув семинари партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлар, аппарт ходимларининг сиёсий билим ва малакаларини янада мустахкамламоқда. Мен ушбу уқув семинаридан жуда кўп зарур маълумотларга эга бўлдим . Шу каби уқув семинарлари кўпроқ ташкил этилса яхши бўларди.


Яҳёбек МУҲТАРЖОНОВ - Халқ депутатлари Асака туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-06-21 19:48:12

Мен каби ёш мутахассислар учун семинар айни муддао бўлди. Дарс машғулотлари давомида ўрганганларимизни амалиётга жорий этиб, электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилишда янги мақсадларди ўз олдимизга қўйдик.


Абдуллаев Дилшодбек - O’zLiDeP Андижон вилоят Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири 2018-06-21 19:29:39

Бундай ўқувларни ташкил этилаётгани энг аввало партия ходимлари билим савиясини оширишга қаратилган бўлса кейинги навбатда депутатларни ўз устиларида янада фаоллик билан ишлашлари учун туртки бўлди. Булардан ташқари депутатлик сўровларини қай даражада мухим экани хакида депутатларга тушунчалар берилди.Бундай ўқувлар тез-тез ўтказиб турилиши тарафдориман.


Муаяссар Умрзоқова O'zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири2018-06-21 19:28:37

Ушбу семинар машғулотлар айни вақтида ташкил этилди. Халқ депутатлари туман Кенгашларида электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилиш ҳар бир депутатимизнинг бугунги кундаги кечиктириб бўлмас вазифаси саналиши сир эмас, албатта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+