Каттакўрпалик Мамадиёр Дўстовнинг балиқчилик фермасида БПТ очилди

22.06.2018, 06:46

Каттакўрпалик Мамадиёр Дўстовнинг балиқчилик фермасида БПТ очилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Каттакўрпа маҳалласидаги “Мамадиёр Дўстов” балиқчилик фермасида “Томорқа – беминнат даромад манбаи” мавзуида амалий мулоқот ташкил этилди. Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, бошланғич партия ташкилоти раислари, тадбиркор ва фермерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

–2009 йилдан буён балиқчилик билан шуғулланаман. Айни чоғда 9 гектар ер майдонида 50 минг дона Африка лаққаси, Амур, Зоғора каби балиқ турлари етиштиряпмиз, –  дейди Мамадиёр Дўстов. – Эътиборлиси, фермамизда 8 нафар ишчи-ходим доимий иш билан банд. Уларнинг ҳар бирига эса 500 минг сўмдан ойлик маош тайинлаганмиз. Бундан ташқари, йил охирида кўрилган фойдага қараб 2-3 миллион сўмдан қўшимча пул мукофоти беришни жорий қилганмиз.

–Маҳалламизда тадбиркор ва ишбилармонлар кўпчиликни ташкил этади. Улар бизнинг фахримиз, – дейди “Каттакўрпа” МФЙ раиси Абдулҳафиз Ашуров. – Бизда ишсиз одамнинг ўзи йўқ. Ҳамма меҳнат билан банд. Шуни эвазига маҳалламизда кейинги йилларда ажримлар, жиноятлар қайд этилмаган.

Тадбир сўнггида “Мамадиёр Дўстов” балиқчилик фермасининг 5 нафар ишчиси O‘zLiDeP сафига қабул қилиниб, ферма қошида бошланғич партия ташкилоти очилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1447
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошкент ш.ЁШЛИК ТШ Ёш либераллар клуби аъзоси 2018-06-22 23:33:42

Эндиликда БПТ лар узаро алокаларни тиклаб фикр алмашиниб туришса максадга мувоффик булар эди


Тошкент Ёшлик т.ш. Кенгаши Рахмонова С.2018-06-22 22:51:50

Вилоятларимизнинг фермер хужалик ва чорва мана энди баликчилик хужалигида хам БПТ ларнинг очилиши партиямизнинг энг катта ютукларидан бири деб биламиз.Сафимиз ортиб боришига тилакдошмиз


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-22 22:05:08

Мамадиер ака жуда багри кенг инсон,байрамларда махалладаги кам та'минланган оилаларни ,нуронийларни йуклаб туради ,албатта балик билан.


Баширов Зохиджон Каттақурғон шахар Кенггаши ижрочи котиби 2018-06-22 17:12:08

Партия сафларига кўпроқ Мамадиёр акадек тадбиркор ва фермерларни жалб қилишимиз зарур.


Акбар Алламов O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими этакчи консултанти2018-06-22 15:58:28

Асосий электоратимиз вакилларини партиямизга аъзо қилишимиз ва БПТларни ташкил этишимиз мақсадга мувофиқ.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+