Янгийўл шаҳрида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди

22.06.2018, 07:03

Янгийўл шаҳрида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Янгийўл шаҳар “Аёллар қаноти” кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар кенгаши ходимлари, партия фаоллари, тадбиркор ва фермер хотин-қизлар иштирок этди. 

– Бундай тадбирлар нафақат хотин-қизларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, балки уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, тадбиркорликка оид билимини бойитишга хизмат қилади, – дейди партиянинг Янгийўл шаҳар “Аёллар қаноти” кенгаши раиси М.Иброҳимова. – Танловда иштирокчилар лойиҳалар истиқболлилиги ва ҳаётийлиги, миллий ва либерал-демократик ғояларни қай даражада эгаллагани, етакчилик қобилияти ҳамда партия фаолиятидаги иштирокига кўра баҳоланди. 

“Sabina Nazar” масъулияти чекланган жамияти раҳбари С.Абдуназарова ғолиб, деб топилди. 

Тадбир доирасида иштирокчиларнинг тадбиркорликка оид тақдимотлари ҳамда ишлаб чиқарган маҳсулотлари намойиш этилди. 

Танлов якунида ғолибларга партиянинг махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1568
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ш.Худайберганов Ҳазорасп туман фермер деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари Кенгашидаги ЎзЛиДеП БПТ раиси 2018-06-26 19:08:07

Аёлларимиз орасида ишбилармон, тадбиркор хотин-қизларнинг ҳақиқий маҳоратлари бугун "Ишбилармон аёл" кўрик танловида яққол кўзга ташланмоқда. "Ишбилармон аёл" кўрик танловининг барча иштирокчиларига омад тиламиз.


Тиллаева Раънохон Багдод туман УзЛиДеП аёллар масалалари буйича уринбосар2018-06-23 14:36:58

Ушбу кўрик танлов нафақат хотин-қизларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, балки уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, тадбиркорликка оид билимини бойитишга хизмат қилади.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-06-22 18:57:38

Ishbilarmon ayol ko'rik tanlovining g'oliblari Respublika bosqichida o'z viloyatlari nomidan ishtirok etib tajriba almashishadi, shuningdek faoliyatidagi e'tiborsiz qoldirgan jihatlarni ko'rar balki raqiblarga qarab.


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-06-22 17:27:08

“Аёллар қаноти” кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови тадбири Юртимиздаги хотин-қизларни фақат моддий ва маънавий рағбатлантиришга эмас, балки уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, тадбиркорликка оид билимини бойитишга кўмак беради.


Абдурасул ТИРКАШЕВ O`zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-06-22 16:53:41

"Ишбилармон аёл" кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлган С.Абдуназаровага омад тилайман.


Гулмира Амирова СТМ раҳбари Сурхондарё вилояти2018-06-22 16:18:45

Бундай лойиҳалар айниқса чекка қишлоқ ҳудудларда истиқомат қилувчи хотин-қизларга тадибркорлик ва ишбилармонлик кўникма ва малакаларини хосил қилишга хизмат қилади.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши матбут котиби Мурод Эшназаров2018-06-22 16:03:50

“Sabina Nazar” масъулияти чекланган жамияти раҳбари С.Абдуназарованинг келгуси ишларига омад тилаган ҳолда республика босқичида омад тилайман


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши матбут котиби Мурод Эшназаров2018-06-22 16:03:50

“Sabina Nazar” масъулияти чекланган жамияти раҳбари С.Абдуназарованинг келгуси ишларига омад тилаган ҳолда республика босқичида омад тилайман


С.Маматова 2018-06-22 15:26:59

мамалакатимизда бугунги тараккиётни ва ривожланишни албатта аёлларсиз тасаввур килиш кийин олиб борилаётган тушунтиришлар амалий кумаклар натижасида бу соха анада ривожланишига ишнчимиз комил


Турдиев Асадулло Термиз туман Кенгаши ижрочи котиби 2018-06-22 15:16:57

Ушбу тадбирда тадбиркор айёларимизнинг бошқа бир тадбиркорлар билан фикир алмашиб,тажриба алмашиш натижасида ўзининг кенг фаолиятини олиб боришда замин яратади .


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+