O‘zLiDeP тадбиркорга “ноль” қийматда бино ажратишга кўмаклашди

16.07.2018, 12:30

O‘zLiDeP тадбиркорга “ноль” қийматда бино ажратишга кўмаклашди

Ҳазорасплик Рўзигул Давлатёрова гўзаллик салони очиш мақсадида  туман ҳокимияти балансида турган бинодан фойдаланиш учун O‘zLiDeP туман Кенгашидан кўмак сўраган эди.

Партия туман Кенгашининг ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан унинг мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилди.

– Кўпдан бери ўз бизнесимни бошлаш ҳаракатида юргандим, – дейди Р.Давлатёрова. – Лекин тадбиркорлик қилиш учун ҳам алоҳида бино керак. Шу боис, бу масалада O‘zLiDeP туман Кенгашидан кўмак сўрагандим. Партия фаолларига раҳмат, улар туман ҳокими Ўктам Қурбоновга ёзма равишда хат билан чиқиб, мурожаатимни  ижобий ҳал этиб берди. Энди тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйиб, тенгқурларим бандлигини таъминлайман.  

Таъкидлаш керак, O‘zLiDeP минглаб хотин-қизларни ишлаб чиқариш корхоналарини очиб, янги иш ўринлари яратишда яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Биз бу хайрли ишлар давомий бўлишига ишонамиз.

Мушарраф РАҲИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

аёллар билан ишлаш бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1305
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шовот туман Кенгаши 2018-07-17 15:42:54

Партиямизнинг жойлардаги кенгашлари тамонидан амалга оширилаётган ишлар тахсинга лойиқ


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-17 11:22:42

Мурожаатни ижобий ҳал этилишида ўз ҳиссаларини қўшган ва фаол бўлган депутатларимизнинг иш фаолиятларига янада куч-ғайрат тилаймиз


Худайбердиева Моҳидил Норбоевна O`zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими ижрочи котиби2018-07-16 16:29:05

Партиямизнинг бош мақсади ҳам тадбиркорларни қуллаб -қўвватлаш, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни партия воситалари билан ҳал қилиш ҳамда энди тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ишбилармон кишиларга ёрдам беришдан иборат.Демак, ҳазаросплик касбдошларимиз ушбу муаммони биргина хат орқали ҳал этганлиги қувонарли ҳол.Барча муаммолар шу тарзда ечилса, менимча муаммолар диярли қолмайди.


Сарвиноз Холматова Қизилтепа тумани бўлими ижрочи котиби2018-07-16 14:56:23

Партиямиз томонидан туманларда бўш турган бинолардан фойдаланиш юзасидан туман хокимликлари билан биргаликда лойихалар ташкил этилса ва семинар тренинглар ўтказилиб тадбиркорга хам амалий, назарий ва ҳуқуқий билим ва мажбуриятларини тушунтирилса мақсадга мувофиқ бўларди.


Сарвиноз Холматова Қизилтепа тумани бўлими ижрочи котиби2018-07-16 14:56:23

Партиямиз томонидан туманларда бўш турган бинолардан фойдаланиш юзасидан туман хокимликлари билан биргаликда лойихалар ташкил этилса ва семинар тренинглар ўтказилиб тадбиркорга хам амалий, назарий ва ҳуқуқий билим ва мажбуриятларини тушунтирилса мақсадга мувофиқ бўларди.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-07-16 14:27:42

Давлатимиз тамонидан каъбул килинаетган барча корорлар ва фармонлар бажарилиши билан катта ахамиятли. Шу каби халкнинг муражаати хам шу жойнинг узида вакт кетказмасдан хал килинса халкнинг рахбар ходимларга хурмати ошади. Энг асосийси халкимизнинг розилиги. Ҳазорасплик Рўзигул Давлатёрованинг ишларига ривож тилаймиз


Умида Исаева 2018-07-16 14:03:20

O'zliDeP Аёллар қаноти бўлими томонидан фаол аёлларни қўллаб қувватлашда чарчаманг деб тилаб қоламан. Биргаликда биз кучмиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+